Жаҳон | 19:17 / 21.09.2016
2933
1 дақиқада ўқилади

Бангладешда қайиқ ағдарилиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди

Бангладешдаги дарёлардан бирида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлди, яна 18 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.

Ҳодиса Барисал округидаги Сандҳя дарёсида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқ йўловчилар унга чиқаётганида ағдарилган. Бу вақтда қайиқда 60 нафарга яқин киши бўлган.

Воқеа жойига қутқарувчилар етиб келишган, улар сувдан 8 кишининг жасадини чиқариб олишган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид