Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабз шаҳар ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ИИБ бошлиғи Шаҳрисабз шаҳар ИИБга бошлиқ этиб тайинланган. Бу ҳақда Косон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Улуғбек Отақулов Шаҳрисабз шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Қайд этилишича, бугун 3 май куни Косон туман ҳокимлигида Улуғбек Отақуловни янги ишга кузатиш маросими ўтказилган.
Маълумот учун, Улуғбек Отақулов 1976 йил Қозоғистон Республикасининг Чимкент вилоятида туғилган. 2017 йилдан ҳозирга қадар Қашқадарё вилояти Косон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
10:15 / 14.09.2025
Қашқадарёда ўқувчи болани машина босиб кетишига сал қолди
11:22 / 27.08.2025
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
20:44 / 11.08.2025
Ички ишлар органларининг 3 ходими коррупция устида қўлга олинди
17:59 / 06.08.2025