Ўзбекистон | 14:20 / 30.03.2018
22560
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Гулнора Урманова Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Гулнора Урманова бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид