Технология | 08:30 / 15.09.2018
5378
2 дақиқада ўқилади

“East Telekom” Ўзбекистон телекоммуникация бозоридаги ўн беш йиллик фаолиятини нишонлади

“East Telekom” Ўзбекистон алоқа бозорида танилган бўлиб, кўплаб давлат ва тижорат ташкилотлари, банклар, тиббиёт ва таълим муассасалари, дипломатик корпуслар билан ҳамкорлик қилиб келади.

Бундан 15 йил аввал ташкил этилган компания ўз саноатини ривожлантиришнинг барча босқичларидан ўтган ва тақдим этилаётган хизматлар сифати бўйича етакчи мавқега эга ҳисобланади. Улар бой тарих, катта иш тажрибаси ва энг муҳими - компаниянинг энг қимматбаҳо активлари бўлган ходимлари билан фахрланади. 2003 йилда ўз фаолиятини бошлаган “East Telekom” МЧЖ Ўзбекистоннинг энг биринчи тижорат ҳамда йирик алоқа операторларидан биридир.

“East Telekom” компанияси хизматлари алоқа хизматлари талабларига жавоб беради ва мижозлар томонидан ижобий баҳоланади. Компания ўз фаолияти давомида кенг алоқа тармоғини кенгайтириб, ҳозирги кунда мамлакатнинг барча ҳудудларида янги абонентларни улаш имконини берадиган кенг кўламли кенгайтириш ишларини давом эттирмоқда.

“East Telekom” компанияси қуйидаги хизматларни тақдим этиб келмоқда:

  • Телефония
  • Интернет
  • VPN (виртуал хусусий тармоқлар)
  • Видеотелефония
  • Видеоконференцалоқа
  • Каналларни ижарага бериш
  • IP-транспорт

“East Telekom” МЧЖ мутаxассислари мижозлар учун энг мақбул ечимларни танлаб бериши ҳамда қисқа вақт ичида талаб қилинадиган алоқа xизматларини юқори даражада тақдим этиб келиши билан ажралиб туради.

“East Telekom” компаниясининг хизматларига уланинг ва компания жамоаси сизга ўзининг “Сизнинг қувончингиз ила” шиорига амал қилган ҳолда  максимал даражада сифатли хизматни кўрсатишга ҳамиша тайёр.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид