Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Белоруссия махсус топшириқли бўлинмаларига Россияда амалиёт ўтказишга рухсат берди
Белоруссия президенти Александр Лукашенко ўз фармони билан Россия ҳамда Белоруссия ўртасидаги белоруссия махсус топшириқли бўлинмаларининг террорчиликка қарши амалиётларда иштрок этиши борасидаги келишув лойиҳасини тасдиқлади. Улар ҳар икки мамлакат ҳудудида ўтказилиши мумкин, деб хабар беради «Интерфакс».
Фармонга кўра, Беларусь республикаси ёки Россия Федерацияси ҳудудида ўтказиладиган террорчиликка қарши амалиётларда махсус топшириқли бўлинмалар иштирок этиши мумкин.
Шунингдек, Лукашенко бу фармон билан Белоруссия давлат хавфсизлиги қўмитасига келишув лойиҳаси бўйича музокаралар ўтказиш ваколатини берди.
Бундан ташқари, ДХҚ келишувга “муҳим характерга эга бўлмаган” ўзгартиш ва қўшимчалар киритиши ҳам мумкин. Келишув матни эса ошкор этилмаяпти.
Мавзуга оид
15:24 / 31.12.2025
Лукашенко 20 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
17:30 / 25.12.2025
Америкаликлар Лукашенконинг самолётини тузатиб беришган ва озиш учун дори тавсия қилишган
23:50 / 17.12.2025
Лукашенко унга қарши намойиш етакчиларини озод қилди. Нега?
21:24 / 27.11.2025