Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ёшлар дафтари»га кирганларга 1,2 млн сўмгача касб ўрганиш учун ойлик маблағ ажратиладиган бўлди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан «Келажак касблари» лойиҳаси йўлга қўйилмоқда. Унда «Ёшлар дафтари»га кирган ёшларнинг замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун 6 ойгача субсидия ажратилади.
Фото: KUN.UZ
Ёшлар ишлари агентлигининг маълум қилишича, «Ёшлар дафтари»га киритилганларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича 6 ойгача муддатли ўқув курслари учун ҳар ойда 1-4 БҲМ миқдорида, яъни 300 минг-1,2 млн сўмгача субсидия ажратилади. Субсидия маҳалладаги ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ариза берувчи бир вақтнинг ўзида ҳам замонавий касб ёки ахборот технологиялар ўқув курси, ҳам хорижий тил ўқув курсида ўқиш харажатлари учун субсидия олиши мумкин.
«Ёшлар дафтари»га киритилган қуйидаги тоифадаги ёшларга субсидия ажратилади:
– оила аъзоси «Темир дафтар»га, «Аёллар дафтари»га ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» АТга киритилган ёш фуқаро;
– ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёш фуқаро;
– боқувчисини йўқотган, етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёш фуқаро;
– I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёш фуқаро;
– Меҳрибонлик уйи, Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланган ёш фуқаро;
– ишсиз ёш фуқаро;
– жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ёш фуқаро.
Субсидия ажратишни сўраб yoshlardaftari.uz электрон платформасида ариза қолдириш мумкин.
Мавзуга оид
12:45 / 26.12.2025
“Касблар шаҳарчаси” ташкил этилади: мактаб ўқувчилари замонавий касбларга йўналтирилади
14:09 / 21.11.2025
“Ёшлар дафтари”даги фаол бўлган 1 минг нафар ёшларга ҳар йили пул мукофоти берилади
11:20 / 21.11.2025
2026 йилдан “Ёшлар дафтари” ёрдами янги қоида ва шартлар асосида амалга оширилади
10:34 / 21.11.2025