Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвадаги терактдан кейин мигрантлар яшайдиган ётоқхоналарда рейдлар ўтказилди
Полиция хорижлик мигрантларда қурол бор-йўқлигини текширмоқда.
Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залидаги терактдан кейин мигрантлар истиқомат қиладиган ётоқхоналарда оммавий рейдлар бошланди. Бу ҳақда «112» телеграм-канали хабар берди.
Манбаларга кўра, Тверской тумани Минаевский кўчасидаги ётоқхона ёнида полиция ва маҳбуслар учун мўлжалланган махсус машиналар йиғилган. Хавфсизлик кучлари хорижлик мигрантларда қурол бор-йўқлигини текширмоқда.
Шу билан бирга, йўлдаги автомобиллар устидан назорат ҳам кучайтирилган. Гувоҳларнинг қайд этишича, полиция вакиллари аллақачон бир гуруҳ мигрантларни ҳибсга олган.
Аввалроқ, «Крокус Сити Холл» концерт залига ҳужум уюштирганлар асли Тожикистон фуқаролари экани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. «112» манбасига кўра, гумонланувчилар қўшни давлатлардан бўлиб, Россия паспортини олган. Кейинроқ, Россия ИИВ гумондорларнинг барчаси хориж давлати фуқаролари эканини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025
Сиднейда ўт очганлардан бирининг қуролини олиб қўйган киши қаҳрамонга айланди. Уни Трамп ҳам мақтади
15:05 / 25.11.2025