Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Путиннинг тинчлик бўйича таклифини рад этди
Ҳудудий баҳслар бартараф этилмагунича, Япония Россия билан тинчлик сулҳи тузмайди. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Сугага асосланган ҳолда «Интерфакс» агентлиги хабар тарқатган.
«Биз шундай курс асосидаги музокараларни ўтказишни давом эттирамиз — шимолий ҳудудларни қайтариш муаммосини ҳал этиш. Шундан кейин тинчлик сулҳи тузилиши мумкин», — деган у.
Сиёсатчи Япония ҳукумати Россия президенти Владимир Путиннинг ҳар бир сўзига муносабат билдирмаслигини айтиб ўтган.
Бугун Шарқий иқтисодий форум доирасида Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэга 2018 йил охиригача тинчлик шартномасини дастлабки шартларсиз имзолаш бўйича таклиф билан чиққанди. У аввал битим тузишни, кейин муаммо ҳал бўлишини айтганди.
Ундан аввалроқ эса, Абэ Шарқий иқтисодий форум доирасида Москва ва Токио ўртасида тинчлик шартномасининг йўқлиги ғайритабиий ҳолат эканлигини таъкидлаб ўтганди.
Россия ва Япония ўртасидаги тинчлик шартномаси 70 йилдан ортиқ вақт мобайнида имзоланмаяпти. Токио Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Ҳабомаи ороллари қайтариб берилишини талаб қилмоқда. Расмий Москванинг билдиришича, бу ороллар Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига кирган ва уларнинг устидан суверенитетга шубҳа қилиб бўлмайди.
IV Шарқий иқтисодий форум 11-13 сентябрь кунлари мобайнида Владивостокдаги Узоқ Шарқ федерал университетида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:40 / 06.01.2026
Япониядаги аукционда туна балиғи миллионлаб долларга сотилди
10:08 / 26.12.2025
Япония 17 та қон қуйиш муассасасига замонавий ускуналарни етказиб беради
10:53 / 25.12.2025
Япония Марказий Осиёда 3 триллионлик янги лойиҳаларни режалаштирмоқда
19:14 / 21.12.2025