Жамият | 10:06 / 13.06.2018
5537
1 дақиқада ўқилади

Адлия вазири ўринбосари фуқаролар саволларига жавоб беради

Фото: ТДЮУ

Фуқаролар 2018 йил 13 июнь куни соат 16:00га қадар таълим қонунчилигига доир масалалар бўйича барча саволларини Телеграмдаги @tdyuubot манзилига юборишлари мумкин. Кун давомида Адлия вазирлиги мутахассислари онлайн тарзда таълим соҳасидаги саволларга жавоб бериб боришади. 

Соат 16:00да эса адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори Есемурат Каньязов “Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией” саҳифаси орқали онлайн-мулоқотга чиқиб, фойдаланувчиларнинг умумлаштирилган ва таснифланган саволларига жавоб беради. 

Саволлар 80та сўздан ошмаслиги,  таълим соҳасига оид (мактабгача, умумий ўрта, ўрта-махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, нодавлат таълим муассасалари фаолияти ва ҳ.к) бўлиши лозим.

Мавзуга оид