Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурятияда Ўзбекистоннинг уч фуқароси 30 та қўйни ўғирлади
Россиянинг Улан-Удэ шаҳри Советск туман суди Ўзбекистоннинг уч фуқаросига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини 3 ноябрга қадар узайтирди. Улар қўйларни ўғирлашда айбланмоқда, деб хабар берди суд матбуот хизмати.
Айбланувчилар 2017 йилнинг март-май ойларида Бурятиянинг тўрт тумани ва Улан-Удэда қўйлар ҳамда йирик қорамолларни ўғирлаш билан шуғулланишган. Ҳаммаси бўлиб 30 та қўй ўмарилгани айтилмоқда.
Қайд этилишича, номи очиқланмаган айбланувчилардан икки нафари Россия ҳудудида ноқонуний равишда истиқомат қилиб келган.
Улар 200 минг рубллик жаримага тортилишлари, ёки беш йилга озодликдан маҳрум қилинишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:49 / 20.09.2025
Иордания Ўзбекистонга қўйларнинг янги зотини етиштиришда ёрдам беради
08:46 / 19.08.2025
Мўғулистондан Ўзбекистонга қўйларнинг биринчи партияси етказилди
11:56 / 28.05.2025
Сариосиёда 300 бош қўй жарликка қулаб нобуд бўлди
15:09 / 18.11.2024