Жамият | 17:00 / 28.04.2021
20563
3 дақиқада ўқилади

Kun.uz 3 та йўналишда профессионал кадрларни ишга таклиф қилади

Фото: Shutterstock

Kun.uz сайти тажрибали ва ўз ишини яхши кўрадиган журналист, видеооператор ва фоторедакторларни ишга таклиф этади.

Мухбир-журналист

Талаблар:
– Профессионал журналистик фаолият билан шуғулланиш (тадбирлар ва матбуот анжуманларида қатнашиш, воқеа жойидан репортажлар тайёрлаш, муайян мавзуларни алоҳида ўрганган ҳолда ёритиш, журналистик суриштирувлар олиб бориш);
– 25-35 ёшлар атрофида бўлиши;
– олий маълумот;
– журналистика ёки блогинг соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибаси;

Мухбир-журналист вакансияси учун резюмени [email protected] манзилига юборишингиз сўралади

Монтаж ва графика устаси

Талабгорлар:
– «Adobe Effect» ва «Adobe Premier» дастурларини жуда яхши ўзлаштирган бўлиши;
– юқори сифатли визуал эффектларни, бадиий ва ҳужжатли фильмлар учун сценаристнинг исталган ғоясини рўёбга чиқара олиши;
– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши керак.

Вазифаси – ижодий-бадиий типдаги видеомаҳсулотлар яратиш. Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.

Талаблар:
– операторлик ва монтаж соҳасида иш тажрибаси;
– Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида яшаши;
– олий ёки ўрта махсус маълумот;
– ёши 22-35 оралиғида.

Фоторедактор

Талабгорлар:
– «Adobe Photoshop» ва «Adobe Lightroom» дастурларини жуда яхши ўзлаштирган бўлиши;
– ишига ижодий ёндашадиган бўлиши керак.

Вазифаси – хабарларга мос суратларни танлаш, сайтдаги суратларни мониторинг қилиш ва баннерлар ясаш. Ишга олишда талабгорнинг бунгача қилган ишларига қараб баҳо берилади.

Талаблар:
– Хабарларни таҳлил қилиб, унга мос сурат танлаш, мақолалардаги суратларни мониторинг қилиб бориш;
– баннерлар ясай олиш (реклама, YouTube видеолар учун, коллажлар, хабарлар асосида қизиқарли инфографика ва бошқалар);
– RAW ва JPG форматдаги суратларга ишлов бериш;
– олий ёки ўрта махсус маълумот;
– ёши 22-35 оралиғида.

Монтаж ва графика устаси ва фоторедактор вакансияси учун резюмени @JamolBobo Telegram-аккаунтига юборишингиз сўралади.

Kun.uz сайти сизга;

– энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;
– шаҳар марказидаги офис; 
– расмий меҳнат шартномаси;
– 3 млн сўм ва ундан юқори ойлик иш ҳақи;
– ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият ва бошқа қулайликларни таклиф этади.

Мавзуга оид