Спорт | 20:11 / 22.11.2017
12611
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчилар Россиядаги халқаро турнирда иштирок этади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланган олти нафар спортчи Россиядаги халқаро турнирга жўнаб кетди.

Жамоа Россиянинг Белоярск шаҳрида 22 ноябрдан 27 ноябрга қадар давом этадиган турнирда қатнашади. 

Ўзбекистон бокс федерацияси маълумотига терма жамоа шарафини мусобақада Ҳасанбой Дўстматов, Жасур Латипов, Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев ҳамда Санжар Турсунов ҳимоя қилади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид