Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер Қуёшга максимал даражада яқинлашади
4 январь соат 19:17 да янги йилнинг биринчи ойидаги энг муҳим табиат ҳодисаси юз беради.
Ер перигелий нуқтасида, яъни Қуёшга энг яқин масофада бўлади. Бунда Қуёш ва Ер ўртасидаги масофа 147 млн километрни ташкил қилади. Бу масофа Қуёшнинг афелий, яъни Ер Қуёшдан максимал узоқлашган нуқтадан 5 млн км яқинроқ бўлади. Ернинг бундай беқарорлигининг сабаби унинг орбитаси эллипс кўринишида бўлганидандир. Ер перигелий ва афелий нуқталарида бир йилда бир мартадан бўлади. Сайёрамиз перигелийда афелийдан кўпроқ иссиқ олади, бироқ бу иқлимга оз таъсир қилади.
Бундан ташқари, 3 январдан 4 январга ўтар кечаси осмон шоуси – Квадрантид метеор оқимининг максимуми кутилмоқда. Бунда метеорлар соатига 200 донадан учади. Улар Ердан 80 км баландликда ёниб кетади.
2017 йилнинг энг муҳим воқеаси эса 21 августда тўлиқ қуёш тутилиши бўлади.
Мавзуга оид
07:15 / 22.11.2025
Ердан ташқари океанлар: Қуёш тизимида сувнинг асосий захираси қаерда?
07:16 / 20.11.2025
Инсон фаолияти туфайли Ернинг айланиш ўқи 80 смга силжигани аниқланди
07:50 / 27.10.2025
Ойдаги чанг Ерда сувнинг келиб чиқиши ҳақидаги версияни ўзгартирди
12:45 / 19.09.2025