Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ёш архитектор “TURKISTAN ARCHITECT AWARDS” халқаро танлови ғолиби бўлди
Ўзбекистонлик ёш архитектор Тахмина Турдиалиева ўзининг “Ёшлар Саройи” дизайн лойиҳаси билан “TURKISTAN ARCHITECT AWARDS” халқаро танлови ғолиби бўлди.
Мазкур лойиҳа асосидаги иншоот яқин келажакда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бунёд этилиши режалаштирилган. “Ёшлар саройи” дизайн лойиҳасининг қурилиш ҳажми 5000 квадрат метрни ташкил этиб, бино дизайни ҳам замонавий, ҳам миллий тусда лойиҳалаштирилган.



“TURKISTAN ARCHITECT AWARDS” халқаро танлов Қозоғистон ҳукумати томонидан 2017 йил Туркистон шаҳри “Туркий халқлар маданий маркази” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда шаҳарни ободонлаштириш мақсадида эълон қилинган. Танлов 15 та йўналишдан иборат бўлиб, якуний натижа сифатида фақат 10 та лойиҳа ғолибликка муносиб деб топилди.

Тахмина Турдиалиева Тошкент архитектура-қурилиш институтининг иқтидорли талабаси сифатида 2012 йил “Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси” совриндори, 2012 йил Республика дизайн Олимпиадаси ғолиби бўлган. Шунингдек, шахмат бўйича халқаро тоифадаги ҳакам унвонига эгадир. Шу билан бирга, Ўзбекистонда ўтказилган шахмат бўйича кўплаб нуфузли мусобақалар дизайн лойиҳалари муаллифидир. У ҳозирда Хитойнинг Шенжен шаҳридаги “Cube Design Architects” архитектура компаниясида архитектор сифатида фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 20.10.2025
Ҳокимнинг маънавият ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади
17:59 / 16.09.2025
Ёш муҳандислар танлови ғолибларига автомобиллар топширилди
19:14 / 09.09.2025
Жанубий Осиёнинг 12 та аёли “Unlock Her Future” танлови финалига чиқишди
14:35 / 24.06.2025