Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил охири ва янги йил бошида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар жорий йил охири ва янги йил аввалида қаторасига уч кун – 30-31 декабр ва 1 январ кунлари дам олишади.
Фото: Getty Images
Президент фармони билан, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2023 йил 30 декабр – шанба қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шу боис бу ходимлар йил якунида 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар каби дам олишади.
1 январ эса, меҳнат қонунчилигига мувофиқ, барча ходимлар учун ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.
Янги 2024 йил аввалидаги иш ва дам олиш кунлари ўзгариши мумкин. Бу – “2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилингач маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдаги саналар учун бундай фармон ўтган йилнинг 23 декабрида имзоланганди.
Мавзуга оид
11:20 / 05.12.2025
Конституция куни муносабати билан неча кун дам олинади?
18:23 / 21.08.2025
Мустақиллик байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
10:55 / 05.05.2025
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?
18:36 / 08.01.2025