Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар қамоқхоналардан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишди
Фото: РИА Новости
2019 йил 7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ҳукумат аъзолари, қатор вазирлик, идоралар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари вакиллари билан бир қаторда, халқ депутатлари Тошкент шаҳри ва пойтахт туманлари Кенгашлари депутатлари ҳам қатнашди.
Мажлисда депутатлар «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди.
Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ, амалиётда айрим тоифадаги шахслар, хусусан, хорижий мамлакатларда бўлган давр мобайнида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилади. Шу нуқтаи назардан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1992 йилдаги амалдаги қонуннинг янги таҳрири тариқасида киритилган ушбу лойиҳа рецидив ва бошқа жиноятларнинг олдини олишда самарали восита бўлган маъмурий назорат институтини янада такомиллаштиришга қаратилган.
Депутатларнинг таъкидлашича, озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққандан кейин маъмурий назоратга олинган шахслар томонидан жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумни тузатиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга хизмат қиладиган мазкур қонун лойиҳаси бир пайтнинг ўзида ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам ёрдам беради.
Лойиҳа норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, масъул қўмита томонидан жиддий ишланди ва янги, тугал қонун шаклига келтирилди. Унга кўра, 21 та модда қайта ишлаб чиқилди ва 6 та янги модда киритилди. Қонундаги ҳаволаки нормалар чиқариб ташланди. Назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, назоратни тугатишни ўзида ифода этган нормаларга аниқлик киритилди. Маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифаси қисқартирилди, бундай шахсларга белгиланадиган чекловларга аниқлик киритилиб, уларнинг сони камайтирилди. Маъмурий назоратни муддатидан олдин олиб ташлашни белгиловчи нормалар билан бойитилди. Ана шундай жиддий ўзгаришлардан сўнг лойиҳа тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунга айланди. Муҳокамалар, тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Мавзуга оид
21:07 / 13.01.2026
Болага ота исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилиши мумкин
09:00 / 28.12.2025
2026 йилги режалар, янги газ кони ва бюджетнинг ёпиқ муҳокамаси — ҳафта дайжести
13:29 / 25.12.2025
Депутатлар қонундан ташқари ишлатилган 41 трлн сўм харажатни “яширинча” тасдиқлаб берган
14:30 / 25.11.2025