Ўзбекистон | 10:24 / 02.12.2017
8392
2 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низом 6-бандининг иккинчи хатбошисидан “, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг” деган сўзлар чиқариб ташланди.

2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилади ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади.

3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами” - “Собрание законодательства Республики Узбекистан” да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида нашр этилишини таъминлайди.

4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид