Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Ласетти» ва йўловчи автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 06:30ларда Тошкент шаҳрида "4-Автобус саройи" ҳайдовчиси К.Ф "Мерседес-Бенц " русумли автобусни 122-йўналишда Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, қайрилиб олиш жараёнида "Ласетти" русумли енгил автомобил автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.
"Тошшаҳартрансхизмат" ахборот хизмати хабарига кўра, тўқнашув натижасида "Ласетти" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси тан жароҳати олган ҳамда шифохонага ётқизилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, "Ласетти" русумли енгил автомобил ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. Шу сабабли у бошқарувни йўқотиб автобусга урилгани айтилади.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган. Шу билан бирга, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутасадди ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
23:31 / 16.01.2026
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг ўғли Адам оғир «авария»га учрагани айтилди
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
10:48 / 15.01.2026
Юнусобод туманида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
21:52 / 14.01.2026