Ўзбекистон | 18:18 / 17.09.2018
2593
2 дақиқада ўқилади

TIACA бош котиби Тошкентдаги халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқлади

Шу йилнинг 20 сентябрь куни Тошкентда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар“ мавзуидаги I Халқаро конференция бошланади.

Анжуманда 50 дан ортиқ мамлакатдан 340 нафар хорижий меҳмонлар, хусусан, Латвия, Литва, Люксембург, Молдова, Покистон, Полша, Россия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларусь, Германия, Грузия, Миср, Ҳиндистон, БАА, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Руминия, Саудия Арабистони, Цингапур, АҚШ, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Украина, Франция, Шейцария ва Япония каби давлатлар ҳамда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, Халқаро юк авиаташувлари уюшмаси (TIACA) бош котиби Владимир Зубков ҳам мазкур форумда иштирок этишини тасдиқлаган.

Экспертнинг фикрича, конференция Марказий Осиё транспорт секторидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро мақбул ечимларнинг минтақавий консультацион механизмини ишлаб чиқишда муҳим қадам бўлади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари“ МК фуқаро авиацияси йўналиши бўйича Марказий Осиёда ҳаво транспортини ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган секцион йиғилишнинг ташкилотчиси ҳисобланади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид