Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия, Австралия ва АҚШ ҳарбийлари Россиянинг Европага шартли бостириб киришига қарши машқлар ўтказди
Американинг Мохаве саҳросида элита пиёда полки ва дрон операторлари ҳарбий машқлари ўтказилди.
Фото: Getty Images
У ерда Россиянинг Европага бостириб киришига тақлид қилувчи Американинг «Project Convergence» ҳарбий машғулотлари ўтказилди, деб ёзди The Times.
450 га яқин аскар Калифорниядаги 1000 квадрат мил майдонга эга бўлган АҚШ ҳарбий базасида икки ҳафталик машғулотда қатнашди.
Машқлар давомида Британия, Америка ва Австралия қўшинлари Украинадаги уруш тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги жанговар услубларни қўллаган.
Қайд этилишича, машғулотлар Украина чўлининг текис рельефига ўхшаш очиқ ландшафтларда бўлиб ўтган.
Бундан ташқари, британиялик аскарлар Украина Қуролли кучлари тактикасини кузатиш натижасида ўрганган дрон техникасини синовдан ўтказди.
«Project Convergence» - АҚШ ва халқаро ҳамкорлар, жумладан, Буюк Британия ва Австралиянинг қандай жанг қилишини аниқлашга қаратилган ҳарбий машқлар. Машқлар давомида илғор тизим ва технологиялар синовдан ўтказилади.
Мавзуга оид
10:00 / 25.12.2025
Макрон ЕИ қонуни сабаб киритилган АҚШ санкцияларини қоралади
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
10:53 / 24.12.2025