Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда пора эвазига тадбиркорнинг электрдан бўлган қарзини ўчирмоқчи бўлган мансабдор ушланди
Туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи ўринбосари МЧЖнинг қарзини базага киритмаслик эвазига 6 миллион сўмни хизмат хонасида олаётганда қўлга олинган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ДХХ Гулистон шаҳар бўлими билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, Сайхунобод тумани Электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари Ғ.Н. “С.Х.” МЧЖга қарашли ошхонада ўтказилган текширишда аниқланган 21 миллион сўм зарарни базага киритмаслик эвазига МЧЖ раҳбари Ш.дан 7 миллион сўм пора талаб қилиб, шундан 1 миллион сўмини қўлга киритиб, қолган 6 миллион сўмини Сайхунобод туман ЭТК маъмурий биносида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Ғ.Н. муқаддам Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан судланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Пора ва тамагирлик эвазига турли корхоналарнинг катта миқдордаги қарзларини базага киритмаслик ёки базадан ўчириб бериш ҳолати соҳада урчиган иллатлардан бири ҳисобланади.
Аввалроқ, Сирдарё тумани Электр тармоқлари корхонаси муҳандиси тадбиркорнинг электрдан бўлган 5 миллион сўм қарзини танишлари орқали йўқ қилиб бериш эвазига 2,5 миллион сўм олаётганда ушланганди.
Яна бир ҳолатда Гулистон туманида, МЧЖлардан бирига ҳисобланган 64 миллион сўм қарздорликни ўчириб бериш эвазига 3 миллион сўм олган туман электр тармоқлари корхонаси муҳандиси ушланганди.
Мавзуга оид
08:49 / 30.12.2025
Фарғонада суд бошқарувчиси ёрдамчиси пора билан ушланди
08:27 / 25.12.2025
Наманганда кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинлаш учун 40 минг талаб қилган шахслар ушланди
08:41 / 24.12.2025
Хивада ИИБ ходими пора олаётганда ашёвий далиллар билан ушланди
08:20 / 22.12.2025