Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда банк ходимлари қатъий огоҳлантирилди
Навоий вилояти прокурори ва вилоят ДХХ бошқармаси бошлиғи ҳамкорлигида вилоятдаги барча тижорат банклари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда асосий эътибор банк тизимида содир этилаётган коррупцион жиноятлар таҳлилига қаратилди.
Бош прокуратура хабарига кўра, йиғилишда айрим масъуллар томонидан банк хизматларини кўрсатишда, айниқса, турли банк операцияларини амалга оширишда суиистеъмолчилик, маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари учраётгани таъкидланган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида банк ходимлари билан боғлиқ 30 дан ортиқ коррупцион ҳолатлар қайд қилинган. Шунингдек, муқаддам банкдаги лавозимидан фойдаланиб, жиноят содир этган шахсларнинг тижорат банклари тизимидаги масъул лавозимларга қайта тайинланиши улар томонидан такроран жиноятлар содир этилишига замин яратган.

Йиғилишда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф қилмаган, ўзига тегишли хулоса чиқармаган ходимларнинг жавобгарлик масаласи қатъий ҳал этилиши ҳақида огоҳлантириш берилган.

Мавзуга оид
12:24 / 21.02.2026
ДХХ ва ИИБ тезкор тадбири: 5,6 мм калибрли патронлар аниқланди
10:04 / 17.02.2026
Навоийда 2026 йилда 16 та маҳаллада шаҳар муҳити яратилади
16:57 / 28.01.2026
Навоийда олтин қазиш фаолияти билан ноқонуний шуғулланиб келган гуруҳ ушланди
14:16 / 24.01.2026