Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри харид қилинадиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилади
Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига қўшимча киритилади.
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, ҳужжат илм-фан ва илмий фаолият соҳасида илмий-тадқиқотларни самарали ва ўз муддатларида амалга ошириш учун реактив ва реагентлар харид қилиш жараёнини соддалаштириш мақсадида қабул қилинади.
Президентнинг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати қуйидаги мазмундаги 37-банд билан тўлдирилади:
“37. Илм-фан ва илмий фаолиятга оид илмий лойиҳаларни бажаришда иштирок этувчи бюджет ташкилотлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш мақсадида реактив ва реагентларни харид қилиш.”.
Қарор ижросини назорат қилиш бош вазир А.Н. Арипов, бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юкланади.
Эслатиб ўтамиз, давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати ҳозирда қуйидагича:
1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг алоҳида махсус савдо майдончаларидаги электрон (биржа) савдолари натижаларига кўра харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
2. Давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари учун ва бошқа ҳолатлардаги чипталар (авиа, темир йўл ва йўналиш транспортига).
3. Давлат буюртмачиси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ хизмат сафарлари ва бошқа ҳолатлардаги яшаш харажатлари.
4. Аввал тузилган шартномалардаги етказиб берувчилар билан алоқа, интернет ва телерадиоузатиш хизматлари бўйича харидлар.
5. Бошқа етказиб берувчи томонидан хизмат кўрсатиш имконияти бўлмаган тақдирда, етказиб берувчи томонидан аввал олиб келинган товарлар (ишлар, хизматлар)га кафолат муддати тугагандан кейин ва жорий хизмат кўрсатиш (эҳтиёт қисмларни харид қилиш), шунингдек, аввал харид қилинган дастурий маҳсулотни кузатиш ва (ёки) уни функционал кенгайтириш.
6. Гиёҳванд воситалар ва психотроп моддаларни сақлаш ва олиб кириш (олиб чиқиш).
7. Банк (банклараро) хизматлар ва операциялар.
8. Муаллифлик назорати (ҳамроҳлиги) бўйича хизматлар.
9. Вазирлик (идора, муассаса) ва унинг таркибидаги ташкилот (муассаса) ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг харид қилиниши.
10. Спорт, маданий-оммавий тадбирлар, кўргазмалар, ярмаркалар, анжуманлар, семинарлар ва ўқув машғулотларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун бинолар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни ижарага олиш.
11. Хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг расмий делегациялари ташрифларини таъминлаш (меҳмонхона, транспорт хизматлари кўрсатиш, асбоб-ускуналарни ижарага олиш, озиқ-овқат таъминоти, таржимон хизмати), эсдалик сувенирлари, совғалар, гуллар ҳамда гул билан безатиш, ваколатхоналар учун қабуллар (кечки овқат, фуршет, кофе-брейк ва бошқалар) ўтказиш, концерт дастурлари, баннерлар ва буклетлар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси давлат делегациясининг хорижий мамлакатларга ташрифи билан боғлиқ харажатлар.
12. Оммавий ахборот воситаларида матбуот анжумани, брифинг, мавзули телекўрсатув ва бошқа тадбирларни ўтказиш, реклама жойлаштириш, мақола чоп этиш.
13. Эпидемияга қарши (шу жумладан ветеринарияга оид) препаратлар, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш учун кимёвий воситалар, шунингдек, фавқулодда ҳолатларда ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган табиат ҳодисалари, эпидемиялар, касалликлар тарқалишининг олдини олиш ёки унинг оқибатларини бартараф этиш учун бошқа зарур товарлар (ишлар, хизматлар).
14. Турар ёки нотурар жойни (иншоотни) харид қилиш ёки ижарага олиш, шунингдек унинг таъминоти бўйича эксплуатация харажатлари.
15. Табиий офатлар ва техноген ҳалокатлар оқибатларини бартараф этиш;
давлат буюртмачисининг тўлақонли фаолият олиб боришига таъсир кўрсатувчи коммуникациялар, механизмлар, жиҳозлар ва бошқа асбоб-ускуналарнинг ишдан чиқиши ҳолатларида аварияларни бартараф этиш учун товарлар (ишлар, хизматлар).
16. Даврий нашрлар (газеталар, журналлар)га, шу жумладан уларнинг электрон вариантларига обуна бўлиш.
17. Мажбурий суғурталаш бўйича хизматлар.
18. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган рўйхат бўйича дори воситалари ва тиббиётда қўлланиладиган буюмлар.
19. Маданий-оммавий тадбирларга чипталар.
20. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вазирликлар, идоралар, давлат корхоналари ва муассасаларининг сиҳатгоҳлари ва соғломлаштириш муассасаларига, шунингдек, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланмалар.
21. Ўзбекистон Республикаси ишлаб чиқарувчилари ёки уларнинг расмий дилерлари ва дистрибьюторларидан харид қилинган янги автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари.
22. Бензин, суюлтирилган ва сиқилган газ, дизель ёқилғиси ва кўмир маҳсулотлари.
23. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети, туман ва шаҳарлар бюджетлари захира фондларидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар).
24. Муаллифлик ҳуқуқи учун мукофотлар (муаллифлик гонорари).
25. Махсус ва хизмат автотранспорти воситаларини, шунингдек, тиббиёт ускуналарини таъмирлаш бўйича хизматлар.
26. Мамлакатимиз, ҳукуматимиз раҳбарлари, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар бошлиқлари ҳамда уларнинг вакилларининг қабуллар уйига ташрифи билан боғлиқ бўлган товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан уларнинг яшаши, овқатланиши, ташкилий масалаларни ҳал этиш ва ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган бошқа харажатлар.
27. Давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган билан келишилган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати госпиталлари;
даволаш-профилактика ва таълим муассасалари;
меҳмонхона ва ресторан хизматлари кўрсатиш;
мурувват ва ногиронлар уйлари;
меҳрибонлик уйлари ва интернатлар;
қариялар уйлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш.
28. Халқаро ва давлатлараро даражадаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар.
29. Шартнома бўйича унинг умумий бошланғич суммасининг 10 фоизидан ошмайдиган миқдордаги қўшимча иш ва хизматларни амалга ошириш учун харажатлар.
30. Таълим муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик жамламаларни нашр этиш (қайта нашр этиш) учун мўлжалланган қоғоз ва бошқа сарфлаш материаллари.
30-1. Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун ўқувчиларнинг муҳандислик, робототехника, мехатроника ва дастурий таъминот йўналишлари бўйича ўқув машғулотларда фойдаланиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалга ошириш юзасидан республикада ишлаб чиқарилмайдиган, хориждан олиб келинадиган хом ашёлар ва жиҳозлар.
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига, шу жумладан хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хусусийлаштириладиган ёки хўжалик жамиятларининг устав фондларига давлат улуши сифатида ўтказиладиган давлат активларини баҳолаш хизматлари.
32. Давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO (SPO) бўйича эмиссияларни жойлаштириш учун жалб қилинадиган инвестиция воситачилари, маслаҳатчилари, шу жумладан хорижий маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига кўрсатадиган хизматлари.
33. Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар томонидан етиштирилган кўчат ва ниҳоллар.
34. Ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан, улар учун белгиланган тартибда ажратилган квоталар доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш.
35. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси тузилмасига кирадиган давлат резиденциялари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ҳукумат қарорлари ва топшириқлари асосида, шу жумладан пудратчилар томонидан, ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш.
36. Давлат ва стратегик буюртмачининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш учун бошқа етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда лицензия битимига (шартномасига, контрактига) асосан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг интеллектуал фаолият натижалари муаллифидан ёки интеллектуал фаолият натижаларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга етказиб берувчидан, шунингдек, фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг ушбу интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат харидлари.
Мавзуга оид
09:59 / 11.06.2025
Айрим маҳсулотларнинг таснифий коди ўзгартирилмоқда
07:52 / 15.04.2025
Фақат биржа орқали сотиладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
14:30 / 09.04.2025
Ўзбекистон ва Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказади
09:31 / 11.11.2024