Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин нархи рекорд даражада қимматлади
5 сентябр куни олтин нархи тарихда биринчи марта 1 унция учун 3 570 доллардан ошди. Бу жуда катта кўрсаткич бўлиб, олтин йил бошидан буён қарийб 30 фоизга қимматлаган.
Фото: Reuters
Нега олтин бундай кўтарилмоқда?
Биринчи сабаб – АҚШ Марказий банки фоиз ставкасини тушириши мумкин деган кутиш. Фоиз паст бўлса, одамлар пулни банкда ушлаб туришдан кўра, олтин олишни афзал кўради.
Иккинчи сабаб – доллар заифлашмоқда. Олтин долларда баҳолангани учун доллар кучсиз бўлса, бошқа давлатлар учун олтин олиш арзонлашади. Бу ҳам талабни оширади.
Учинчи сабаб – дунёда хавф кўп. Урушлар, савдо можаролари, сиёсий тангликлар кучайганида инвесторлар хавфсиз жой қидиради. Олтин эса энг ишончли бойлик сифатида қаралади.
Тўртинчи сабаб – марказий банклар олтин сотиб оляпти. Кўп давлатлар ўз захирасини диверсификация қилмоқда, яъни доллар улушини камайтириб, олтин улушини кўпайтирмоқда.
Демак, олтин нархи айнан мана шу омиллар йиғилиб қолгани сабабли рекорд даражага чиқди. Агар фоиз ставкалари тушса, геосиёсий хавф давом этса ва марказий банклар олтин харид қилишни давом эттирса, нарх яна юқорига кўтарилиши мумкин. Агар бунинг тескариси бўлса – инфляция пасайса, доллар мустаҳкам бўлса, нарх секин-аста орқага қайтади. Ҳозирги вазиятда эса олтин тарихдаги энг юқори даражани қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Reuters маълумотларига кўра, 2 cентябр куни олтин нархи биринчи марта $3 500 дан юқорига кўтарилди. Хусусан, $3 529 атрофида савдолар қайд этилган, ундан кейин эса $3 578,50 даражасига ҳам чиққан.
5 сентябр куни эса, Trading Economics маълумотларига кўра, олтин нархи $3 551,46 атрофида бўлган — бу йилнинг энг юқори баҳоси деса ҳам бўлади.
Мавзуга оид
21:21
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
14:27
Зеленский: “Уиткофф ва Кушнер билан жуда яхши суҳбат бўлди”
14:09
АҚШ Сербия компаниясига РФ улушини сотиш бўйича музокаралар учун муддат берди
12:41