Ўзбекистон | 09:33 / 30.12.2020
17283
2 дақиқада ўқилади

Уч вилоятда қуёш энергетикаси билан боғлиқ янги лойиҳалар амалга оширилади

Энергетика вазирлиги давлат-хусусий шериклик асосида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилиши бўйича «Scaling Solar 3» учинчи лойиҳаси бошланиши тўғрисида эълон қилди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарида айтилишича, «Scaling Solar 3» учинчи лойиҳаси доирасида умумий қуввати 500 МВт бўлган учта ФЭС қурилиши режалаштирилиб, уларнинг инвесторлари тендер натижасига кўра аниқланади.

Учинчи лойиҳа бошланиши 2021 йил феврал ойига режалаштирилган. ФЭС қурилиши Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида амалга оширилиши кўзда тутилмоқда.

2019 йил 18 октябр куни «Scaling Solar 1» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши бўйича ўтказилган тендерда Masdar (БАА) компанияси ғолиб бўлди. Ўзбекистон ҳукумати ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида консультация хизматларини жалб қилиш ва Scaling Solar лойиҳаси бўйича қуёш ФЭСлар қувватини 1000 МВт.гача ошириш бўйича келишув имзоланди.  

2020 йил бошида Самарқанд ва Жиззах вилоятларида умумий қуввати 400 МВт бўлган 2 та «Scaling Solar 2» ФЭС қурилиши лойиҳаси бўйича тендер эълон қилинган. Ушбу лойиҳалар бўйича ҳозирги вақтда тендер савдолари амалга оширилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид