Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилда талаб катта бўладиган касблар эълон қилинди
Фото: Depositphotos
Иш қидириш бўйича Superjob.ru сервиси аналитиклари 2019 йилда талаб катта бўладиган касблар рўйхатини тузишди.
Уларнинг фикрича, келгуси йилда iOS ва Android иловалар ишлаб чиқарувчиларга талаб кучли бўлади.
Аналитиклар шунингдек, турли платформа ва сайтлар интерфейсларини яратиш билан шуғулланадиган UI/UX-дизайнерларга талаб юқори даражада бўлади деб ҳисоблашмоқда.
Бундан ташқари, QA /синов ўтказувчи мутахассисларга талаб кучли бўлиши тахмин қилинмоқда. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, маълумотларни таҳлил қилувчи мутахассисларга бўлган талаб ҳам ошади. Бу касб эгаларига IT-компаниялар, молия ташкилотлари, савдо ва хизмат кўрсатиш компанияларида талаб катта бўлади.
Мавзуга оид
14:10 / 09.03.2025
“Касбингизни севсангиз, қийинчиликлари билинмайди” – кранчи, терговчи, поезд ва автобус ҳайдовчи аёллар ҳикояси
21:57 / 06.08.2020
Касб танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?
16:29 / 21.12.2018
4 та ҳудудда ўқувчиларни касбга йўналтиришга қаратилган лойиҳалар ишга туширилди
11:21 / 31.10.2018