Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Глобал очлик индексида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади
2022 йилда Глобал очлик индексида энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон 21-ўринни эгаллади. Беларус, Босния ва Ҳерцеговина, Чили давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.
Фото: yogmoy.uz
Жорий йилда Глобал очлик индексда 121 та мамлакат иштирок этди. Мазкур индексда Ўзбекистон энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида 5,6 балл билан 21-ўринни эгаллади. Ушбу маълумот Глобал очлик индекси расмий сайтида тақдим этилган.
Ушбу кўрсаткич мамлакат озиқ-овқат етишмовчилигига дучор бўлмаслигини англатади. Мазкур индекс кўрсаткичи 2000 йилда — 24,2; 2007 йилда — 15,4; 2014 йилда — 8,3 бўлган.
Глобал очлик индексининг етакчи поғоналарида Беларус, Босния ва Ҳерцеговина, Чили давлатлари жойлашган. Энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Марказий Африка Республикаси ва Яман мамлакатларида кузатилмоқда.
МДҲнинг қолган давлатлари қуйидаги ўринларни эгаллади:
Қозоғистон — 24;
Россия — 28;
Арманистон — 32;
Озарбойжон — 36;
Украина — 36;
Қирғизистон — 40;
Тожикистон — 67.
Бу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади: тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши; беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши; беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.
Глобал очлик индекс кўрсаткичлари мавжуд бўлмаган мамлакатлар ва баъзи бир юқори даромадли мамлакатлар, аҳолиси кам мамлакатлар ва мустақил бўлмаган ҳудудлар учун ҳисобланмаган.

Мавзуга оид
08:39 / 30.07.2025
Ўзбекистонда бизнес муҳити индекси икки йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди
17:19 / 18.05.2025
Дунёда қарийб 300 млн киши очлик ёқасида экани маълум қилинди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
08:00 / 06.02.2025