Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Китоб ўқиганлар китоб ўқимаганларни бошқаради» - Фурқат Қурбонов «Заковат» ўйинларини рағбатлантириш истиқболлари ҳақида
Бухоро вилояти Ромитан туманида «Заковат» брейн-ринг интеллектуал мусобақасининг республика финал босқичи ўтказилмоқда. Тошкент-2 жамоаси сафида мусобақаларда иштирок этган машҳур заковатчи Фурқат Қурбонов билан кичик интервью уюштирдик.
Фурқат Қурбоновнинг айтишича, илмга бу тариқа туртки бериш ўз самарасини беради. Уни рағбатлантириш эса ёшлар орасида илмлилар кўпайишига ёрдам беради. Таниқли билимдон заковат лигасидаги профессионал ўйинлар ва брейн-ринг мусобақалари ўртасидаги фарқларни санар экан заковатда асосан билим зарурлиги, брейн-рингда эса тезлик ва омаднинг ҳам ўрни катталигини айтди. «Масалан, тугмани тез босишга ҳам кўп нарса боғлиқ», дейди у.
Фурқат Қурбонов ўзбекистонлик ёшлар бежиз чет элда яхши жойларда ишламаётгани, орамизда универсал билимга эга кучли ёшлар кўплиги таъкидлади. Жамоаси ҳақида гапирар экан машҳур билимдон уни ўзи фаолият юритадиган иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидаги ёшлардан тузганини айтди.
Суҳбатдошимиз илм келажакда дунё ривожида ўз ўрнини топиши ҳақидаги ушбу иқтибос билан сўзини якунланди: «Ҳали китоб ўқиганлар китоб ўқимаганларни бошқаради».
Ўткир Жалолхонов суҳбатлашди,
Монтаж устаси — Фахриддин Хотамов.
Мавзуга оид
21:21 / 18.12.2025
Интеллектуал олимпиада ўйинлари ғолиблари тақдирланди
11:41 / 24.10.2025
Саида Мирзиёева “Zakovat-Gambit” ғолибларини табриклади
21:03 / 21.08.2025
Саида Мирзиёева Қирғизистонда ўтган “Заковат” турнири ғолибларини табриклади
20:27 / 18.08.2025