Жамият | 18:04 / 13.06.2019
7493
2 дақиқада ўқилади

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖ: Юнусобод тумани аҳолиси янги электр ҳисоблагичлар ўрнатиш юзасидан мурожаат қилиши сўралади

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа туманларида Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини (АСКУЭ) жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари ҳудудлар бўйлаб режа асосида алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Юнусобод туманининг кўпгина хонадонларида (хонадонда ҳеч ким йўқлиги, хизмат сафаридалиги туфайли) ҳалигача электр ҳисоблагичлар ўрнатилмай қолмоқда. Шуни ҳисобга олиб, хонадонингизда электр ҳисоблагич ўрнатилмаган бўлса, 71-230-20-34 рақамига қўнғироқ қилишингизни ҳамда +99898-362-33-55 рақамига манзилингиз /ҳисоб рақамингизни ёзган ҳолда смс хабар жўнатишингизни илтимос қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, ушбу алмаштирилаётган замонавий электр ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан бепул ўрнатилади, шу сабабли ҳисоблагични алмаштиришга тўсқинлик қилмаслигингизни сўраймиз.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид