Ўзбекистон | 12:09 / 02.05.2018
31178
2 дақиқада ўқилади

ИИВ тизимида янги лавозим тайинловлари, Фарғонадаги уч туманда ИИБ бошлиқлари ўзгарди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида янги лавозим тайинловлари амалга оширилди. 

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинландилар:

Фото: ИИББ ахборот хизмати

подполковник Дилшод Тулкинович Алматов - Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Фото: ИИББ ахборот хизмати

майор Абид Адилович Арипов - Тошкент вилояти ИИБ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Фото: ИИББ ахборот хизмати

подполковник Ҳожиакбар Маматғозиевич Ташпулатов - Фарғона вилояти Ёзёвон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Фото: ИИББ ахборот хизмати

подполковник Баҳром Махаматович Хидиров - Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Фото: ИИББ ахборот хизмати

подполковник Дилмурод Қобилович Асқаров - Фарғона вилояти Қува тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Фото: ИИББ ахборот хизмати

подполковник Шуҳрат Азимович Мўминов - Фарғона вилояти Риштон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;

Фото: ИИББ ахборот хизмати

капитан Шерали Абдураимович Норов - Сурхондарё вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 апрель куни ҳам Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида лавозим ўзгаришлари юз берганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид