Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йил 4 январдан ID-карталарни бериш бошланади
2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш жараёни 2021 йил 4 январдан бошланади. Бунинг учун барча техник имкониятлар шай ҳолатга келтирилган. Унинг нархи БҲМнинг 89 фоизини, яъни 198 минг 470 сўмни ташкил этади.
2011 йилги намунадаги биометрик паспортларни ID-карталарга алмаштириш жараёни 2021 йил 4 январдан бошланади. Бунинг учун барча техник имкониятлар шай ҳолатга келтирилган. ID-карталарнинг ўзига хос томони шундаки, уни ота-она хоҳишига кўра, янги туғилган чақалоқларга ҳам олиш мумкин.
Янги тартибнинг энг муҳим қисмларидан яна бири шуки, фуқаро ўз ID-картасини олиш ёки алмаштириш юзасидан ўз вақтида мурожаат қилмаган, яроқсиз ҳолга келтирган ва йўқотиб қўйган тақдирда, маъмурий жавобгарликка тортилмайди.
ID-карталар билан боғлиқ айрим саволлар билан Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бўлим бошлиғи, подполковник Санжар Қосимовга мурожаат қилдик.
Тошкент ШИИББ МваФРБ бўлим бошлиғи, подполковник
«2021 йил январидан Ўзбекистонда мавжуд биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида фуқароларнинг шахсини аниқлаш имконини берувчи идентификация ID-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизими жорий этилмоқда. Таъкидлаш ўринлики, IKAO ташкилоти талаб ва меъёрларига мувофиқ, ID-картасининг бланкасида эгасининг миллати ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди. Бу ҳақдаги маълумот ID-картанинг чипига киритилади.
ID-карталари зарур ҳужжатлар ва маълумотлар қабул қилиб олингандан сўнг 1 иш куни мобайнида расмийлаштириб берилади.
ID-карталар икки босқичда берилади. 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача давом этадиган 1-босқичда ихтиёрийлик асосида 16 ёшга тўлганда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа сабабларга кўра ID-карталар берилади.
2023 йил 1 январдан 2030 йил 31 декабр оралиғида ID-карталар фуқароларга мажбурий тартибда алмаштирилади. Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йил намунадаги биометрик паспорти 2031 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади».
Учтепа туман ИИБ МваФРБ бошлиғи, подполковник
Учтепа туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи, подполковник Козим Орипов фуқароларга мурожаат қилиб, янги йилнинг илк кунларидан барча ёппасига янги ID-карта олиш учун мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаслигини, одамларнинг бирданига бир жойда тўпланиши карантин қоидаларига ҳам зид эканлигини эслатиб ўтди.
Мавзуга оид
19:55 / 26.12.2025
Ўзбекистонда ID-картани қандай олиш мумкин?
18:00 / 01.04.2025
Мактаб вазирлиги 16 ёшга тўлган битирувчилардан паспортни ўз вақтида олишни сўради
18:13 / 27.02.2025
Ўзбекистонда чиройли рақамли ID-карта, паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномалари оширилган нархда берилади
15:30 / 20.02.2025