Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаёт учун ҳақиқий кураш: зилзиладан 9 кун ўтиб тирик топилганлар
Зилзила оқибатларини бартараф этиш, вайроналар орасида қолиб кетганларни қутқариш мақсадида Туркияга келган бир қанча давлат қутқарувчилари юртларига қайтиб кетишди. Бироқ қолган давлатлар ва маҳаллий қутқарувчилар бир лаҳза бўлсин ҳаракатдан тўхташгани йўқ. Уларнинг уринишлари зое кетмаяпти, ҳамон вайроналар орасидан омон қолганлар аниқланмоқда.
209 соатдан сўнг...
Ҳатай вилоятининг маъмурий маркази Антакя шаҳрида зилзиладан 209 соат ўтиб эр-хотин Фаёз ва Фотима қутқарилди. Қутқарувчилар вайроналар орасидан келаётган шовқин орқали операцияни бошлашади. Қутқарув операциясида иштирок этган Ражаб Яйла вайроналар орасидан тирик топилаётган ҳар бир жон улардаги чарчоқни тарқатиб юбораётганини айтган.
“Аёл ташқарига чиқаришимиздан олдин уни ўраб қўйишимизни сўради. Биз унинг бошига рўмол ёпдик ва эр-хотинни 7 метр туннел орқали юқорига олиб чиқдик”, дея ҳикоя қилади Ражаб Яйла.
212 соатдан сўнг...
Адиямандаги турар жой мажмуаси вайроналаридан 77 ёшдаги Фотима Гюнғор исмли аёл қутқарилган. У 7 қаватли бинода яшагани айтилмоқда.
222 соатдан сўнг...
Қаҳрамонмарашдаги Ўздемирлар турар жой мажмуасида яшаган Малика Имомўғли 222 соатлик ҳаёт учун курашдан сўнг омон қолди. У Бурсадан келган қутқарувчилар томонидан қутқарилган. Хабарларга кўра, дастлаб тез ёрдам машинасида шифохонага етказилган аёл сўнгра вертолётда Адана шаҳридаги шифохонага етказилган.
227 соатдан сўнг...
Қаҳрамонмараш шаҳрининг Пинарбоши маҳалласида қулаган 6 қаватли бино вайроналари орасидан 74 яшар Жамила Кекеч омон чиқди. Аёл шу заҳоти шифохонага етказилган.
228 соатдан сўнг...
Антакяда бирданига уч киши – она ва унинг икки фарзанди зилзиладан 228 соат ўтиб вайроналар орасидан олиб чиқилди. Қутқарувчилар болаларнинг бир қиз ва бир ўғил эканини, она-болаларнинг саломатлиги қониқарлилигини билдиришган.
Аёлнинг исми Эла экани ва у хорижий давлат фуқароси экани айтилмоқда. У қутқарувчиларнинг саволларига жавоб қайтарган, биринчи бўлиб сув сўраган, бироқ қутқарувчилар тиббиёт ходимларининг рухсатисиз унга сув беришмаган. Қутқарилган шахсларга доир бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.
Мавзуга оид
10:51 / 14.01.2026
Турк фармкомпаниялари Ўзбекистон бозорига кириш бўйича музокара бошлади
02:08 / 12.01.2026
Оилада камида уч нафар фарзанд бўлиши керак – Эрдўған
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
20:24 / 05.01.2026