Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Апрел-декабрь ойларида маошидан ташқари 5 млн сўм устама оладиган ўқитувчилар рўйхати эълон қилинди
2023 йилнинг 9 ойи давомида қарийб 1700 ўқитувчи Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармасидан устама олади.
Фото: KUN.UZ
Ўқитувчиларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун ўтказилган синовларнинг якуний натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Синовлар якунига кўра, ҳудудий кенгашлар томонидан тақдим этилган 5 мингдан ортиқ номзоддан 1 минг 697 нафари вазир жамғармасидан тўланадиган устама олиш ҳуқуқини қўлга киритган. Рўйхат билан бу ерда тўлиқ танишиш мумкин (pdf).
Мазкур ўқитувчилар 2023 йилнинг апрел-декабрь ойларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 бараварида, яъни 5 млн сўм миқдорида ҳар ойлик устама олади.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарорига асосан, педагоглар учун танлов ўтказилиб, улар орасидан малакалиларини саралаш ва ғолиб бўлганларга вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама тўлаш тартиби белгиланган.
Номзодлар орасидан устама тўланадиган педагогларни танлаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда — зарур ҳолларда, номзодларнинг дарс берадиган умумтаълим фани бўйича билим даражасини баҳолаш учун тест синовлари ўтказилади;
2-босқичда — умумтаълим фанини билиш даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган тест синовларида максимал баллнинг 80 фоизи ёки ундан юқори натижа кўрсатган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади. Суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари вазирнинг буйруғи билан тасдиқланади.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
12:25 / 11.02.2026
Ўқитувчиларга миллий сертификат олиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади
14:00 / 02.02.2026