Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ: Малака тоифасини бериш аттестацияси бўйича ҳужжатлар вазирлик ҳузуридаги палатада қабул қилинмоқда
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича ихтисослаштирилган аттестация комиссиялари йиғилиши жадвали тасдиқланди. Палатанинг илк аттестациялари жорий йилнинг 23 октябридан бошланмоқда.
ССВ матбуот хизмати эслатишича, 2021 йил 5 майдаги “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги президент фармонига кўра, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги врачлар ва фармацевтларга лицензия бериш ва аттестациядан ўтказиш Республика марказини қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганди.
Қарорга кўра, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасига тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш ваколати берилган.
Палатанинг ҳудудий бўлинмалар ҳузурида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан врач ва фармацевтларга – учинчи, иккинчи ҳамда биринчи малака тоифаларини, “Олий ҳамширалик иши” мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларига эса иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаларини бериш бўйича аттестациялар ўтказилади.
Батафсил маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ssv.uz ҳамда Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг uzhealth.uz расмий web сайтларида ҳамда вазирликнинг @ssvuz ва @ssvmatbuotkotibi каналларида эълон қилиб борилади.
Тиббиёт ходимлари малака тоифасини олиш аттестацияси бўйича саволларга Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг қуйидаги телефон рақами орқали жавоб олишлари мумкин:
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш бўлими: (71)267-63-93
Мавзуга оид
21:46 / 12.12.2025
«Электрон рецепт». ССВ жамоатчиликни қизиқтираётган муҳим саволларга жавоб қайтарди
19:21 / 20.11.2025
Наманганда таълим тизими мансабдорлари ташкил этган «бункер» фош этилди
17:57 / 13.11.2025
Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон тиббий картаси яратилди
10:21 / 24.06.2025