Жамият | 18:22 / 15.07.2025
3118
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўрикзор бозори ёпилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Пойтахт ҳокимлиги Ўрикзор бозорининг тугатилиши, бузилиши, реконструкция қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Учтепа туманидаги Ўрикзор савдо мажмуасида қурилиш бошланиши ёки қайта қуриш ишлари муносабати билан ёпилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

«Мажмуа ҳудудидаги барча объектлар белгиланган иш тартибида (ҳафтасига 7 кун, дам олиш кунларисиз) фаолиятини давом эттирмоқда», — дейилади хабарда.

Шунингдек, пойтахт ҳокимлиги бозорнинг тугатилиши, бузилиши, реконструкция қилиниши ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Аввалроқ Учтепа туманидаги «Строй город» қурилиш бозори ёнғинга қарши камчиликлар ва қонунбузилишлар сабаб суд қарори билан вақтинча ёпилганди. ФВВ тегишли камчиликлар бартараф этилгандан сўнг бозор фаолиятини давом эттиришини маълум қилган.

Тайёрлаган:  Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид