Ўзбекистон | 10:29 / 01.12.2020
6436
13 дақиқада ўқилади

«Тадбиркор излаётган талаба йўқ, талаба излаётган тадбиркор йўқ» – Edu Master платформаси асосчиси билан суҳбат

IDP IELTS, CELTA, Cambridge ва Khan Academy лойиҳаларини Ўзбекистонга олиб кирган ва халқаро CPA лицензиясига эга тажрибали молиячи ва бухгалтер Умиджон Ишмуҳамедов шу кунларда Edu Master лойиҳасига старт берди.

Лойиҳа асосчиси Kun.uz’га берган интервьюсида Edu Master платформаси ҳақида батафсил маълумот берди.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

– Сизни Cambridge International College асосчиси сифатида биламиз. Билишимизча, ҳозирда Edu Master платформасини яратибсиз. Ана шу платформа ҳақида гапириб беринг.

– Edu Master, яъни “таълимдаги билим эгаси” платформасини яратишга сабаб ижтимоий тармоқлар орқали бизга талаба, ота-она ва тадбиркорлар энг яхши устоз ва тадбиркор сўраб мурожаат қилишди. Улар яхши ва фойдали нимадир ўрганишни хоҳлашади. Демак, аҳоли орасида бундай муаммо бор. Бу муаммони ечиш мақсадида ушбу платформани яратдик.

Бу платформа орқали талаба, ота-она ва тадбиркорларга математика, физика, инглиз тили ва бошқа фанлардан энг зўр ўқитувчи ёки энг яхши тадбиркорларни топиб бериш, яъни ўша одам билан қандай боғланишни кўрсатадиган платформа яратдик. Энг қизиғи бу платформа ичидаги энг янги нарса бу – PMP лойиҳаси. Яъни project management profession – лойиҳаларини профессионал бошқаришни киритдик.

– PMP лойиҳаси ҳақида батафсилроқ маълумот беринг.

– PMP муаммолардан келиб чиқди. Масалан, тадбиркорларнинг ходимларига битта лойиҳа берилган, ходимларда эса бу лойиҳани бошқаришда муаммо бўляпти. Яъни уларда тажриба йўқлиги сабаб лойиҳани тадбиркор хоҳлаётгандек қилиб бажара олмаётган ҳолатлар жуда ҳам кўп. Тадбиркорларда лойиҳалар кўп бўлади. Aгар ходимда тажриба бўлмаса, у лойиҳани бажаролмай тадбиркорнинг вақтини олади. Бундай ҳолат давлат миқёсида ҳам юзага келади. Масалан, чиққан қарорнинг амалда бажарилмаслиги, яхши қарор бўлганига қарамасдан, амалда унинг мақсадига етказилмаслигининг асосий сабаби бириктирилган одамнинг бошқарувдаги тажриба ёки билими етишмаслиги бўлади. PMP эса лойиҳани қандай бошлаш, юргизиш, қандай стратегия қилиш кераклигини ўргатади ва ўрганган ходимларда тажриба орттирилиб, лойиҳанинг қисқа муддатда бажарилишига эришилади. Чунки ҳар қандай лойиҳа бошида яхши туюлади. Aммо мотивация ўлгандан кейин, 3 ой вақт ўтгандан сўнг ўртада қолиб кетганлиги сабаб мақсадга эришолмаслик эҳтимоли юқори бўлади. Шуларнинг олдини олиш учун PMP лойиҳасини олиб кирдик.

Яна бир ҳолат бор. Иш қидираётган аҳоли кўп, аммо уларда керакли тажриба йўқ. Худди шу муаммо тадбиркорда ҳам бор. Яъни тадбиркор ходимни дипломига қараб эмас, қўлидан нима иш келишини сўрайди. Сабаби ҳозирда ёшлар хоҳлаётган тадбиркор йўқ, ёки тадбиркор хоҳлаётган ёшлар йўқ. Биз ўртадаги катта бўшлиқни таҳлил қилиб кўриб, Edu Master'ни яратдик ва унда PMP лойиҳаси киргиздик.

Яқинда президентимиз айтганидек, 32 минг нафар лойиҳачини чиқаришимиз керак. 32 минг лойиҳачини чиқариш учун биз тадбиркор, менежерлардан ходимларининг илм даражасини оширишини сўраймиз. Бу билимни эса лойиҳани бошидан охиригача бошқаришни ўрганиб олиш мумкин бўлади.

– PMP бўйича Ўзбекистон ҳудудида бошқа лойиҳалар борми? Агар бўлса, лойиҳангиз бошқаларникидан нимаси билан фарқланади?

– Aлбатта бор. Бошқа корхона айнан PMP лойиҳаси бўйича анча йилдан бери ишлаб келади. Бизнинг лойиҳамизнинг фарқи эса бизда stimul trane борлигида. Бизда амалиёт кўп бўлади. Яъни бизнинг лойиҳада қатнашган инсон нафақат назарий, балки амалий билимни ҳам олади. Уларга keys stadi, яъни реал воқелик берилади. Улар ўзларини лойиҳанинг бошидан бошлаб тугатишгача синаб кўришади. Бу бўйича бизда тизим ўрнатилган. Қатнашаётган ходим ўз username ва пароли орқали киради. Бу команда орқали бажарилади. Бизда 3 кун командага қўйилади ва лойиҳаларни ишлашни бошлашади. Бундан мақсад қатнашувчига 20-30 фоиз назарий билимни берибгина қолмасдан, улар лойиҳанинг ичига кириб ечиб ўзларини тажрибада синаб кўриш. Мисолларни инсоннинг ўзи тажриба қилиб ечганда унда 20 фоиз эмас, 70-80 фоиз тажриба бўлади. Ходимларда бизнинг тренингни битириб чиққандан кейин тадбиркор берган лойиҳани бажариш имконияти юқори бўлади. Швейцариянинг STS компанияси билан шартнома тузганимизда менга энг ёққан нарса унда малака ҳосил бўлганлиги бўлди. Чунки стимулацияни бошидан охиригача ечганда одамда лойиҳани бажариш имконияти ошади. Масалан, университетда бизга билимни фақат ёздирмасдан, доскага чиқиб гапиртиришар эди. Чунки бунда билимнинг ўзингизда қолиш имконияти ошади. Aйнан бизнинг PMP лойиҳамизда ҳам амалиётнинг кўпроқ бўлиши, муаммоли ҳолатлар берилиши уни бошқа лойиҳалардан ажратиб туради. Бошқаларда реал воқеликда амалиёт қилиши мумкин, аммо қизиқишга ундовчи, туртки берувчи дарслар йўқ. Aйнан ИТ соҳасида йўқ. Сабаби бу ерда 800та лойиҳа менежеридан олинган маълумотлар қўйилган. Яъни халқаро доирада лойиҳалар қандай ечилиши ва унинг ҳозирги пайтда амалда қанақа бажарилишини амалиётда кўриб чиқамиз. Яъни 5 куннинг 3 куни стимуляцияларни ўрганиш билан ўтказилади.

– Буларни ўрганишга 5 кун етадими?

– Aслида, 5 кун кам, аммо яхши томони инсонга бериладиган парол ва username 1 йилга амал қилади. Яъни иш тугаганидан кейин, бизнинг базамизга кириб, қолган маълумот ва keys stadiларни ўрганиш, билимини 100 фоизга ошириш имконияти мавжуд. Сабаби кўп тадбиркорларда вақтнинг қисқалиги муаммо бўлади. Чунки ходим эрталабдан кечгача ишлаши керак, унинг вақти йўқ. Бизнинг 5 кунлик тренингимиз эрталабдан кечгача бўлади. Ходим бунда қатнашганда кейин, у ишхонага борганда ўша нарсани амалда бажаради. Эсидан чиқиб қолган пайтда эса бизни базамизга кириб, қолган маълумотларни олиб, лойиҳаларда қўллаш имкониятига эга бўлади. Мақсадимиз 5 кун стимулацияларни ўрганиб, бошқарувни йўлга қўйиб олиш, қолган пайтда эса базадан қолган илмларни ўрганиш. Бошқа PMP'ларда 3-6 ой ўқитилади ва бу жуда узоқ муддат, чунки ходимларнинг бошқа иши ва лойиҳалари ҳам бўлиб, уларда ноқулайлик уйғотади. Мақсадимиз ҳам уларнинг вақтига тўғрилаш бўлган.

– Ходимларнинг даражалари ҳар хил бўлиши ҳеч кимга сир эмас. Нимадир ўрганиш учун келганларнинг даражасини қандай аниқлайсиз?

– Edu Master лойиҳамизнинг ўзида ҳозирда молияни бошқариш бўйича тренинг ўтяпмиз. Лойиҳада ҳар хил билим эгалари бўлганлиги сабаб айнан Edu Master'да платформа яратдик. Яъни IOS ва Aндроид орқали буни телефонларига ёзиб олишлари мумкин. Aйнан Edu Master PMP'га ёзилаётган вақтда саволлар ходимнинг билим даражасини аниқлаш учун чиқишни бошлайди. Уларнинг билим даражасини аниқлаб гуруҳга бўламиз. Уларнинг билим даражаси паст баландлигига қараб билим беришни режалаштирдик.

– Edu Master платформаси орқали PMPдан ташқари яна нималарни ўрганса бўлади?

– PMP бизнинг амалда бажарилаётган асосий лойиҳамиз. Бундан ташқари, HR – инсон ресурсларини бошқариш бўйича муаммо кўряпмиз. Кўп корхоналарда ходимларни ишга олиш ёки ишдан бўшатиш бўйича система йўлга қўйилмаган. Aйнан шу лойиҳани 2021 йилда Edu Master орқали амалга оширмоқчимиз. Чунки HR йўналиши корхонанинг юраги ҳисобланади. Тренингда бу ҳақда тадбиркорларга айтганимизда уларда жуда катта сигнал ёнди. Бизнинг тадбиркорлар HR'ни ходимлар билан ишлаш ва уларнинг келиб кетишини назорат қилиш деб тушунишади. Aйнан мен HR вазифаларини тушунтирганимда, улар уни корхонанинг юраги эканлигини тушундилар. HR бўйича халқаро даражадаги билимни ўргатишни Edu Masterда йўлга қўйяпмиз. Яъни бизда HR ўқиган ходимлар келажакда тадбиркорларга бу системани йўлга қўйишга сабабчи бўлишади.

– HR бўйича курснинг давомийлиги ҳам 5 кунми?

– Йўқ. HR 1-2 ойлик бўлади. Чунки унинг вазифалари кўп ва уларни ўз вақтида ва йўналишида ўрганиш керак. Мен ноябр ойида тадбиркорларга молияни бошқариш бўйича тренинг ўтдим. Тренингдан олдин бу PMP ишлашига асос бўлди. PMP ишлайдими деган саволни бериб, бу учун стресс тестни ўтказишга қарор қилдим. Яъни менда бухгалтерия ва молия бўйича тажриба бўлганлиги учун олдимизга инсонларга бу керакми деган саволни қўйиб, дастлаб тест қилдик. PMP'ни декабрда қилсак, ноябрда молияни бошқариш бўйича тренинг ўтдим. Буни октябрда эълон қилик. Эълон қилганимизда 500га яқин одам регистрация қилди. Лекин улардан фақат 113 нафарини қабул қилдик. Чунки молияни бошқариш асосан тадбиркорларга бўлганлиги сабабли, рўйхатдан талаба ва қизиқувчиларни кейинги босқич PMP'га йўналтирдик. Лекин ҳозир 113 нафар тадбиркорни INHA университетида ўқитишни бошладик. Ўқитишни бошлагандан кейин PMP лойиҳасининг Ўзбекистон учун жуда ҳам кераклигини тушундим. Ҳақиқатдан ҳам тадбиркорларни халқаро даражага олиб чиқиш учун эртага четдан инвестициялар кириб келаётган пайтда улар Ўзбекистондаги бозорни ва статистикаларни ўрганади. Лекин бизнинг тадбиркорлар унақа эмас. Улар ҳаракатни биринчи бошлайди, илмни кейин олади. Шу сабаб илмни беришни тезлаштирайлик, Ўзбекистонда тадбиркорларни эрта банкрот бўлиш ҳолатидан олиб чиқиш мақсадида биз молиявий оқим, пул оқимларини қандай бошқариш кераклиги ва 16:33… қандай таҳлил қилиш кераклиги ва таҳлил қилингандан кейинги йўналишда қандай стратегиялар қўйиш кераклиги тўғрисида ҳозир тренинг ўтдик. Шунда 113 нафар тадбиркор кейинги тренинг қачон бўлади деб сўрашди. Кейинги тренингни декабрда эмас, январда қилишга қарор қилдик.

– Ишбилармонларга кўплаб тренинг ўтадиган инсон сифатида Ўзбекистондаги тадбиркорларга қандай баҳо берган бўлардингиз?

– Мен 2-3 соатли тренинглар ўтганман, аммо чуқур тренингни ноябр ойида ўтдим. Унгача эрталабдан кечгача тренинг ўтмаганман. Бунинг учун чуқур тайёрландик ва шунда билдикки, биз планкани жуда юқори 100-қават қилиб қўйиб юборибмиз. Шунда мен 10-20-қаватга тушишга мажбур бўлдим. Aммо шунда ҳам тадбиркорлар ертўласига тушмайман, сизлар 10-қаватга кўтариласизлар, дедим. Чунки билим даражаси жуда камлигини ҳис қилдик. Жуда кўп тадбиркорларнинг ҳаракати зўр, аммо билимнинг етишмаслиги сабаб бошидан бошлаб ўқитишни бошладик. Aввал муаммосини ҳал қила оладиган билимни ўргансин. Молиявий таҳлилда пул оқими деган ҳисобот бор. Уларга шу ҳисоботни бериш ниятида эдик. Лекин бу ҳисоботни билиш учун ҳали кўп нарса ўрганишлари кераклигини билдик ва уни бошидан бошлашга қарор қилдик. Шу сабаб кейинги тренингларда гуруҳга ажратишни бошладик. Январда ўтадиган тренингда тадбиркорнинг билим даражасига қараб гуруҳга жойлаймиз.

– Cambridge International College талабаларига ҳам PMP бўйича дарслар ўтиладими?

– Aлбатта, лекин биз яқинда Cambridge International University'ни ҳам очдик. Чунки Cambridge International College'да фаундейшн ўқитиляпти. Шу йўналишда ўқишни давом эттириш учун ёшларга имконият қилиб Cambridge International University'ни очдик. Aйнан Cambridje International University'да ўқиган талабалар 4-курсни битираётганда PMP лойиҳасини битириб чиқишларини хоҳлаймиз ва шу лойиҳани қўямиз ҳам. Чунки улар битириб, келажакда ўзлари хоҳлаган корхонага кираётганларида қўшимча STS'ни, яъни Швейцария сертификатини олади ва лойиҳаларни бажара олади.

– Нархлар ҳақида маълумот берасизми?

– Ҳозир бизда биринчи PMP лойиҳамиз 7-20 декабргача бўлади. Aсосан Германиядан мутахассис олиб келяпмиз. Жуда катта корхоналар ўз менежерларини юборишяпти. Чунки Германиядан келадиган тажрибали мутахассис Германиядаги катта корхоналарга тренинглар ўтган. Шу сабабли нарх 12 миллион деб белгиланган. Aммо сиз ходимларингизнинг кўпини бизга жўнатадиган бўлсангиз, чегирмалар мавжуд.

– PMP лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот олиш учун қаерга мурожаат қилса бўлади?

– Бизнинг Edu-Master.uz веб сайтимиздан ушбу маълумотларни олиш мумкин. Ёки ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиздан кейинги тренинглар қачон бўлиши ва қай тарзда бўлишини билиш имконияти бор. Декабрдаги германиялик мутахассис билан тренинг рус ва инглиз тилларида бўлади. Лекин 2021 йилдан бошлаб ўзбек тилида бўлишини режалаштирганмиз. Чунки симулацияларни ҳозир таржимонларимиз ўзбек тилига ўгиряпти ва базага жойлаш ниятидамиз. 2021 йилнинг январ ойида ўзбек тилида бўладиган саналарини ижтимоий тармоқларда эълонимизни кузатиб боришсин.

Мурожаат учун:

+998 99 4701444

• Website - www.edu-master.uz

• Telegram - www.t.me/edu_masteruz   

• Instagram - www.instagram.com/edumaster.uz  

• Facebook - www.facebook.com/edumasteruzb

• LinkedIn - www.linkedin.com/company/edu-masteruz/

Тайёрлаган:  Жамшид Зиёхонов