Жамият | 17:56 / 07.06.2019
3910
2 дақиқада ўқилади

“Адолат” СДП “Бор меҳримиз сенга, болажон” беғараз донорлик акциясига таклиф этади

11 июнь куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги кўп тармоқли болалар шифохоналарида ҳамда Тошкент шаҳридаги Республика қон қуйиш марказида беғараз донорлик акцияси ўтказилади.

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остидаги ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишдир.

Донорлик тартиби бўйича эслатма:

1.    18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;

2.    1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;

3.    Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;

4.    Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;

5.    Сариқ касалга чалинмаган бўлиши ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 июнь ҳамда 3-6 декабрь кунлари Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида барча ҳудудларда беғараз донорлик акцияси ўтказилди. Акцияда республика бўйича 1498 нафар хайрихоҳ иштирок этди. Улардан 398 минг грамм қон тўпланди ва бу қонлар юзлаб болажонларимизга мадад бўлди.

Қўшимча маълумот учун:

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид