Ўзбекистон | 20:23 / 24.04.2021
17123
1 дақиқада ўқилади

3 мингта субъектга муҳофаза зоналари ва қирғоқбўйи ҳудудлардан ер ажратилган. Бош прокурор бу ерлар қайтариб олинишини айтди

Сенат ялпи мажлисида сўзга чиққан бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев табиатга зарар етказиш билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатларига тўхталди.

«Тегишли жойларга чиқиб ўрганишлар шуни кўрсатдики, биргина Тошкент вилоятидаги корхоналардан ҳозирги кунда атмосферага 270 минг тоннага яқин заҳарли моддалар чиқади.

Бундан ташқари, қирғоқ зоналари, сув бўйи, дарёбўйи ҳудудларидан ҳокимларимиз кўплаб ерлар ажратиб бергани аниқланди. 3 мингта субъектга муҳофаза зоналари ва қирғоқбўйи ҳудудлардан ер ажратилган.

Ҳозирги кунда биз прокурорлар бунга ўз муносабатимизни билдириб, бу ерларни қайтариб олиш, сувларни, қирғоқларнинг табиий ҳолатини сақлаб қолиш бўйича иш олиб боряпмиз.

Яна бир аянчли ҳолат – қирғоқбўйи ёки сув ўзанларидан қум, тош-шағалларни олиб чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам кескин авж олган. Бу ҳам табиатга зарар етказиш билан баробар. Бунга ҳам ўз муносабатимизни билдирганмиз», – деди Ниғматилла Йўлдошев.

Мавзуга оид