Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик Телман Ражабов оламдан ўтди
Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги Телман Ражабов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берган.
Материалшунослик физикаси, илмий асбобсозлик ва микроэлектрон техникаси соҳасида танилган йирик олим, академик Телман Ражабов 85 ёшида вафот этди, дейилади хабарда.
Телман Ражабов 1935 йил Самарқандда туғилган, Бауман номидаги Москва олий техника билим юртини тугатган (1959). Ўзбекистон ФА Ядро физикаси институтида муҳандис, кичик илмий ходим (1959-65 йиллар), Физика-техника институти (1969 йилдан Электроника институти)да бош муҳандис, катта илмий ходим, лаборатория мудири (1966—86 йиллар) бўлиб ишлаган.
Шунингдек, у Илмий асбобсозлик марказий лойиҳалаш-конструкторлик бюроси директори (1986—92), Тошкент электротехника алоқа институти (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялар университети) ректори (1992—98), шу университет қошидаги Марказий Осиё телекоммуникациялар ўқув маркази директори (1998—2001), ўша университетда кафедра мудири (1999 йилдан) бўлган.
Илмий ишлари элементар зарралар физикаси, вакуум техникаси ва физикаси, плазма физикаси, космик кемалар ва йўлдошларни фаол электростатик муҳофазалаш, коррозияга қарши қопламалар олиш ва махсус ион манбалари яратиш, турли материаллар ва қопламалар сиртини физик-кимёвий модификациялаш масалалари ва бошқаларга доир.
Телман Ражабов раҳбарлигида халқ хўжалиги эҳтиёжлари (мева ва сабзавотларни вакуумда сублимацион усулда қуритиш, биологик препаратларни лиофил усулда қуритиш ва бошқалар) учун саноат қурилмалари яратилди. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган (2003).
Мавзуга оид
07:30 / 23.09.2025
ФА президенти Халқаро фанлар академиялари ассоциацияси академиги унвонини олди
11:47 / 31.07.2025
40 та хорижий атама ўзбекча муқобилларига алмаштирилди
18:49 / 03.03.2025
Айрим хорижий сўзларни ўзбекча муқобилига алмаштириш таклиф этилди
22:24 / 01.02.2025