Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стивен Содерберг Панамадаги офшор можароси ҳақидаги фильмга продюсерлик қилади
“Оскар” мукофоти лауреати Стивен Содерберг Панамадаги офшор можароси ҳақидаги фильмга продюсерлик қилади. Бу ҳақида ComingSoon маълум қилди. Унга кўра, Содерберг ушбу лойиҳада режиссёр сифатида ҳам иштирок этиши мумкин.
Фильмга Жейк Бернстайннинг “Махфият дунёси” ҳужжатли асари асос қилиб олинади. Сценарийни Содерберг билан “Ахборотчи!”, “Зарарланиш” ва “Тескари таъсир” ленталарида бирга ишлаган Скотт З. Бёрнс яратади.
Фильмга эгалик қилиш ҳуқуқи Grey Matter Productions компаниясига тегишли. Унинг экранизацияси Anonymous Content билан ҳамкорликда суратга олинади.
3 апрель куни дунё етакчилари, сиёсатчилари, спортчилари ва маданият арбобларининг офшор битимларга алоқадорлигига доир кенг қамровли тергов ишлари ҳақида расмий хабар тарқалган.
Мавзуга оид
16:17 / 23.05.2025
Netflix Амир Темур ҳақидаги фильмни суратга олди
19:38 / 08.06.2024
Якуний бенефициарларни очиқлаш ҳақидаги қонун тақдири нима бўлди?
15:51 / 15.04.2023
Бенефициарлари офшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар ҳам Ўзбекистонда банк очиши мумкин бўлади
07:57 / 11.04.2023