Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2017 йилда сайёҳлар сони 1,3 миллиарддан кўпроқни ташкил қилди
Фото: Kun.uz
Дунёда сайёҳлар сони 2017 йилда 1,3 миллиарддан ошиб кетди. Бу ҳақда БМТнинг Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ҳисоботида айтилган.
Ҳисоботга кўра, 2017 йилда сайёҳлар сони 2016 йилгига нисбатан 6,7 фоиз ошган ва 1,322 миллиардни ташкил қилган. Бу эса 2010 йилдан бери рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Ўтган йил сайёҳлар оқимининг энг кўп ўсиши Европа ва Африкага тўғри келган – 8 фоиз, Осиё-Тинч океани ҳудудига 6 фоиз, Яқин Шарққа 5 фоиз ва Америка давлатларига 3 фоиз тўғри келган.
2017 йилда Европага 671 млн, Осиё-Тинч океанига 324 млн, Америка давлатларига 207 млн, Африкага 62 млн, Яқин Шарққа 58 млн сайёҳ тўғри келган.
Мавзуга оид
17:25 / 19.01.2026
Европа ва Лотин Америкаси вакиллари дунёдаги энг йирик эркин савдо ҳудуди бўйича келишув имзолади
09:02 / 19.01.2026
Европа давлатлари: Трампнинг таҳдидларига жавоб якдил бўлади
07:25 / 19.01.2026
Европадаги энг узун қуруқлик чегаралари: инфографика
22:43 / 17.01.2026