Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz Telegram’да 500 минглик довондан ўтди ва Verified белгисига эга бўлди
Фото: Kun.uz
Kun.uz сайтининг Телеграмдаги расмий канали (@kunuzofficial) махсус Verified (тасдиқланган) кўк белгига эга бўлди.
Эндиликда интернет фойдаланувчилари сайтнинг телеграмдаги каналини махсус кўк белги орқали бошқа сохта каналлардан осон ажратиб олишлари мумкин бўлади.
Бундай белги Ўзбекистонда шу вақтгача фақат президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот хизмати каналига (@shmirziyoyev) берилганди.
Қайд этиш керакки, шу кунларда Kun.uz’нинг телеграмдаги каналида аъзолар сони 500 000 кишилик довондан ўтганди (11 ой ичида +300 000).
Айни вақтда Kun.uz’нинг рус тили (@kunuzru) ва инглиз тилидаги (@kunuzen) версиялари учун лотинча ёзувдаги (@kunuz) расмий телеграм каналлари ҳам фаолият олиб бормоқда.
Маълумот учун, сайтнинг бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари - Instagram, Facebook, YouTube, Twitter ва Одноклассники саҳифалари ҳам Verified белгисини олиб бўлган.

Мавзуга оид
13:09 / 18.02.2026
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:21 / 27.01.2026
Telegram орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси фош этилди
13:35 / 19.01.2026