Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:55 / 15.06.2021
24296
2 дақиқада ўқилади
Бу йил қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?
Адлия вазирлиги бу йил қайси олий таълим муассасалари филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилиши тўғрисида маълумот берди.
Вазирлик маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилида:
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади;
- Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади;
- Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади;
- Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади;
- “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
- Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди;
- Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади.
Мавзуга оид
12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади
10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади
13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
09:04 / 10.02.2025