Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чарм-пойабзал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик саноат зоналари ташкил этилади
Фото: Shutterstock
“Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2026 йилгача чарм-пойабзал, жун ва мўйначилик экспорти 2,8 бараварга кўпайтирилади. Туман (шаҳар)ларда терини қайта ишлашга ҳамда тайёр чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналари ташкил қилинади.
Кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 2022-2023 йилларда 90 млрд сўм маблағ ажратилади. Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун банкларга 60 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит линияси очилади.
Банклар тадбиркорларга янги ускуна ва технологияларни олиш учун 3 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатгача 5 фоиз ставкада кредитлар ажратади.
Қарорга кўра, чарм-пойабзал, мўйначилик соҳаси корхоналари ва чорва молларини сўйиш ва терини қайта ишловчи ташкилотлар учун солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача узайтирилди.
2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январгача қуйидагилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз ундирилади:
- ялпи тушумда болалар, аёллар ва спорт пойабзаллари, сунъий (эко) чарм, фурнитура, пойабзал қолиплари ва тагликлари тушумнинг камида 60 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар;
- ялпи тушумининг умумий ҳажмида пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ва мўйнадан тайёрланган буюмлар экспортидан тушган тушумнинг ҳажми 80 фоизни ташкил қилган ишлаб чиқарувчилар.
Мавзуга оид
10:45 / 11.05.2023
Миср Африка бозорига Ўзбекистон чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини йўлга қўяди
17:03 / 05.04.2023
Тошкентда уч қитъани бирлаштирган чарм-пойабзал кўргазмаси иш бошлади
21:53 / 24.01.2022
Чарм-пойабзал соҳасига янги имтиёзлар пакети эълон қилинди
18:09 / 14.08.2018