Ўзбекистон | 12:00 / 07.10.2021
13065
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда янги Global Stroy қурилиш савдо мажмуаси ўз фаолиятини бошлади

Фото: Global Stroy

4 октябрь куни Тошкент шаҳрида Global Stroy ихтисослаштирилган қурилиш савдо мажмуасининг очилиши бўлиб ўтди.

Савдо мажмуасининг умумий майдони 27 000 квадрат метрни ташкил этади, 5 мингдан зиёд турдаги маҳсулотлар сотилади. Мажмуа ҳудудида таъмирлаш ва қурилиш учун зарур бўлган маҳсулотларнинг савдоси билан шуғулланувчи 170 дан ортиқ дўконлар ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Фото: Global Stroy
Фото: Global Stroy

Мажмуа чакана харидорларга ҳам, ташкилотлар, қурилиш бригадалари ва қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи усталарга ҳам хизмат кўрсатишга йўналтирилган.

Фото: Global Stroy

Global Stroy савдо мажмуаси Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дархон кўчаси, 15 манзилида (собиқ Экскаватор заводи) жойлашган.

Global Stroy мажмуасидан қурилиш ва пардозлаш материалларининг кенг ассортиментини, таниқли хорижий брендларнинг премиум тоифали маҳсулотларидан тортиб, арзон нархлардаги маҳсулотларгача топишингиз мумкин. Кўплаб маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар савдо маркази билан ҳамкорлик қилишади, сиз улардан маҳсулотларни завод нархида ёки яхши чегирма билан сотиб олишингиз мумкин.

Фото: Global Stroy
Фото: Global Stroy

Савдо мажмуасидаги ҳамма нарса пухта ўйланган, қулай кириш йўли ва 450 машинага мўлжалланган катта автотураргоҳдан тортиб турли хил маҳсулотларнинг кенг ассортиментигача. Дўконларда хизмат кўрсатиш юқори даражада ташкил этилган. Сотувчилар сиздан фойдали маслаҳатларини аяшмайди.

– Савдо мажмуасида жойлашган дўконлардан турли хил йўналишдаги кўплаб маҳсулотларни, шу жумладан электр товарлари, кабель маҳсулотлари, турли қурилиш материаллари, санитария техникаси ва етакчи компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган яна кўплаб маҳсулотларни топасиз. Биз сотилаётган маҳсулотларнинг аъло сифатини ва юқори даражадаги сервисни таъминлашга ҳаракат қиламиз. Савдо марказида талаб юқори бўлган ва шу билан бирга оилавий бюджетни тежаш имкониятини берадиган турли хил маҳсулотларни жамлашга ҳаракат қилганмиз, – дейди Global Stroy қурилиш савдо мажмуаси вакили.

Фото: Global Stroy

Глобал Строй ҳар куни ўз мижозларини соат 09:00 дан 19:00 гача кутиб қолади.

Фото: Global Stroy
Фото: Global Stroy

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Катта Дархон кўчаси, 15 (собиқ Экскаватор заводи)

Instagram: instagram.com/globalstroy.uz

Facebook: www.fb.com/globalstroy.uz

Тел: +998 97 144 44 42

Реклама ҳуқуқи асосида