Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида янги университет ташкил этилади
Тошкент шаҳрида Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида президент қарори қабул қилинади
Фото: DPA
Президентнинг “Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “British management university” масъулияти чекланган жамиятининг нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Белгилаб қўйилишича:
Университетда Лондон, Рединг университетлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш;
республика иқтисодиёти реал секторлари тармоқларининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш;
хорижнинг илғор олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш дастурларини амалга ошириш;
ўқув режаларига замонавий фанларни киритиб бориш, инновацион ҳамда илм-фанга асосланган технологияларни татбиқ қилиш;
таълим жараёнига Лондон, Рединг университетлари ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб қилиш;
таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг янги ютуқларини жорий этиш;
профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан уларнинг стажировкасини нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиш.
Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:
лойиҳа бошқаруви, логистика, тадбиркорлик, инновациялар, электрон тижорат ҳамда иқтисодиёт тармоқлари соҳаларида халқаро стандартлар даражасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаш;
иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий қилишни рағбатлантириш, илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш, таълим олувчиларнинг инновацион ғояларини амалга ошириш учун инвестицияларни жалб этиш;
республика олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ва сифатини оғишмай ошириб бориш, Университетнинг профессор-ўқитувчи ходимларини хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида малака ошириши ва стажировка ўташи;
таълим ва илм-фаннинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойили, шунингдек, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятга уйғун интеграциялашуви асосида мутахассис ва илмий кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;
таълим ва илмий соҳаларда хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Муассиснинг қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олиши тўғрисидаги таклифлари маъқулланади:
Университетни замонавий лаборатория асбоб-ускуналари, ўқув ва илмий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Университетнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш;
Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан тўлдириш;
ҳар йили ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли, иқтидорли ҳамда ўзлаштириш кўрсаткичлари юқори бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида бепул (Университет гранти асосида) 20 нафардан кам бўлмаган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш.
Белгиланишича:
Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
Университет таълим жараёни Лондон, Рединг университетлари ҳамда хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган малака талаблари, ўқув режа ва фан дастурлари асосида амалга оширади;
Университетда ўқитиш Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиққан ҳолда Университет томонидан белгиланади;
Университетда дастлабки босқичда “Лойиҳаларни бошқариш”, “Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш”, “Тадбиркорлик ва инновациялар”, “Халқаро электрон тижорат”, ҳамда “Рақамли иқтисодиёт” йўналишлари бўйича абитуриентлар қабули амалга оширилади;
Университетга абитуриентларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан белгиланади;
Университетда таълим фаолияти 2020 /2021 ўқув йилидан бошланади;
Университет битирувчиларига Буюк Британияда тан олинадиган ҳамда Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Университетга:
профессор-ўқитувчи ходимлар, шунингдек, педагогик ва илмий иш олиб боришга жалб этиладиган бошқа шахслар меҳнати, яшаши ҳамда транспорт харажатлари учун уларга белгиланган тарифлар бўйича тўлов амалга оширишга;
Университетга ҳар йили янги ўқув йили бошлангунига қадар мавжуд талаб ва эҳтиёжни ҳамда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олиб, меҳнат бозори конъюнктурасининг тез ўзгарувчан шароитида юқори малакали кадрларнинг амалий тайёргарлигини таъминлайдиган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очишга рухсат берилади.
Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланади:
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026