Жамият | 09:00 / 16.12.2021
10389
5 дақиқада ўқилади

Визасиз ва ҳеч қандай чекловлар йўқ: Asialuxe Travel Мальдив оролларига ташриф буюришни таклиф қилади

Фото: Asialuxe Travel

Қиш илиқ мамлакатларга кутилмаганда саёҳат уюштириш учун идеал вақт. Asialuxe Travel миллий туроператори Мальдив оролларига ташриф буюришни таклиф қилади, ахир у ерга виза керак эмас, учиб борганда чекловлар йўқ, исломий давлат ва нархлар ҳамёнбоп.

Фото: Asialuxe Travel 

Ҳеч қандай чекловлар йўқлиги ва ортиқча ҳужжатлар керак эмаслиги ростми?

Ҳа, бу рост. Фақатгина хорижга чиқиш паспорти, онлайн-анкета ва салбий ПЗР-тест жавоби керак. Малега етиб борганингизда, керакли оролгача 20-40 дақиқали қулай трансфер мавжуд. Виза, учиб борганда карантин, қўшимча ҳужжатлар йиғиш керак эмас.

Мальдив оилавий дам олиш учун тўғри келадими?

Фото: Asialuxe Travel 

Мальдив – бу оилавий дам олиш учун ажойиб қарор. Энага мавжуд бўлган болалар зоналари, уч маҳал овқатланиш ва оролдаги қўриқлаш қулайлиги дам олишдан максимал даражада завқланишга имкон беради. Бундан ташқари, ҳар бир кун – бу ҳам катталар, ҳам болаларга мос келадиган турли шоу-дастурлар калейдоскопидир.

Қайд этиш жоиз, Мальдив оролларида сув жуда тинч ва қулай, болалар океанда қўрқувсиз сузишлари мумкин. 

Мальдив пляжларида одам кўпми? Хусусий бассейн бўйича таклифлар мавжудми?

Фото: Asialuxe Travel 

 

Пляжларда одамлар кўп эмас. Шунингдек, пляжга алоҳида чиқиш, хусусий бассейн ҳамда океаннинг ўзига чиқиш ва қуёшли ванналар учун шахсий шезлонгларга эга виллалар бор. Одатда одамларни умумий ресторан ёки сув машғулотлари вақтида учратасиз. Ҳатто оролда ўзингизни ёлғиздек ҳис қилишингиз ҳам мумкин, лекин бу ундай эмас. Мальдив оролларининг афзаллиги ҳам айнан шунда.

Мальдив исломий давлат эканлиги ростми?

Ҳа. У ерда ислом қоидаларига риоя қилинади. Масалан, Мале шаҳрининг ўзида алкоголь топа олмайсиз. Алкоголь сотиш ва тарқатиш тақиқланган (лицензияси бор меҳмонхоналардан ташқари). Ҳар бир орол-меҳмонхонада ҳам аёллар, ҳам эркаклар учун алоҳида масжидлар бор. Кўнгилочар дастурларда очиқ шоулар йўқ. Ходимлар ва маҳаллий аҳоли эса мусулмон меҳмонларни кўришдан хурсанд бўлишади.

Фото: Asialuxe Travel 

Мальдив қимматми? 

Йўқ. Asialuxe Travel миллий туроператори меҳмонхоналарнинг катта танловини таклиф қилади: меҳмон уйлардан бошлаб, премиум даражадаги меҳмонхоналаргача.

Масалан, туроператор ассортиментида Мальдив оролларига бир киши учун 12 млн сўмдан бошланадиган туристик тўпламлар мавжуд. Нархга асосий харажатлар киради: авиачипталар, трансфер, нонушталар базасида овқатланиш, икки кишилик хонада яшаш ва COVID-19 билан касалланиб қолганда, харажатларни қоплайдиган суғурта.

Қандай қилиб учиб кетиш мумкин?

Фото: Asialuxe Travel 

Рейслар қуйидаги саналар бўйича ҳар ҳафта қулай Uzbekistan Airways авиалайнерларида амалга оширилади:

22.12.2021 – 29.12.2021

29.12.2021 – 02.01.2022

02.01.2022 – 05.01.2022

05.01.2022 – 09.01.2022

09.01.2022 – 12.01.2022

12.01.2022 – 16.01.2022

16.01.2022 – 19.01.2022

19.01.2022 – 26.01.2022

26.01.2022 – 02.02.2022

Учиш вақти неча соат? Тўғридан тўғри рейс борми? 

Asialuxe Travel миллий туроператори фақатгина тўғридан тўғри рейсларни амалга оширади. Учиш давомийлиги 6,5 соатни ташкил қилади. Рейсни амалга ошириш вақтида, компания яхшиланган турдаги борт егуликларини тақдим этади. Парвоз давомида ҳар бир йўловчига газак, салат, десерт, қайноқ ва салқин ичимликлар таклиф қилинади, энг муҳими асосий таомлар мол ёки товуқ гўштидан бўлади. Барча таомлар Halal белгисига эга.

Asialuxe Travel миллий туроператори Мальдив оролларига тўғридан тўғри рейс билан комплекс туристик тўпламларни таклиф қилишдан хурсанд. Компания сайти ёки телефон рақами орқали туристик тўпламлар ва авиачипталар нархлари билан танишиш ва уларни олдиндан банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, +998712017777.

Фото: Asialuxe Travel 

Шунингдек, Мальдив оролларига турларни Ўзбекистоннинг барча туристик агентликларида буюртма қилишингиз мумкин.

Телефон рақамлари: +998712017777

Манзил: Саид Барака кўчаси, 24 (бош офис)

Сайт: www.asialuxe.uz

Telegram: @asialuxe

Telegram-гуруҳ: t.me/my_asialuxe

Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours

Ўзбек тилидаги қайноқ турлар: t.me/asialuxe_qaynoqtur

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Маъруфжон Асқаров

Мавзуга оид