Ўзбекистон | 16:00 / 18.07.2021
15113
2 дақиқада ўқилади

Талаба бўлишга ностандарт ечим! «Ипак йўли» туризм халқаро университети сизга олтинчи танловни тақдим этди

Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм халқаро университети бакалавриатнинг қуйидаги йўналишлари бўйича ҳужжатларни қабул қилиш 1 августга қадар давом этишини маълум қилади.

Бакалавриат (таълим тили – инглиз тили):

• Туризмда логистика;

• Смарт туризм;

• Туризмда медиа ва коммуникация;

• Менежмент;

• Амалий тиллар;

• Гид – таржимон;

• Туризм фаолияти йўналишлари.

Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида 3 та бакалавриат таълим йўналишларини танлаш имконияти яратилган. Ҳужжатларни қабул қилиш университетнинг расмий сайти admissions.univ-silkroad.uz/index.php ҳаволаси орқали бепул амалга оширилади.

«Ипак йўли» туризм халқаро университетида таълим инглиз тилида олиб борилиб, ўқишга кириш учун IELTS (5,5 дан юқори), TOEFL (72 баллдан юқори), CEFR (B2 даражасидан юқори) сертификати талаб қилинади. Ҳозирда муайян сертификатга эга бўлмаган абитуриентларга талабалар сафига қабул қилиниши учун сертификатни 10 сентябргача тақдим этиш имкони берилади.

Агар абитуриент 2021 йил 20 июлдан 10 сентябргача инглиз тилини билиш даражаси бўйича миллий ёки халқаро сертификат бўйича имтиҳонларни топшириб, тегишли балл тўплаган бўлса, мазкур абитуриентларнинг тил бўйича имтиҳон топшириш харажатлари университет томонидан қоплаб берилади.

Диққат! Бошқа ОТМларга ҳужжат топширган абитуриентлар параллел равишда «Ипак йўли» туризм халқаро университети таълим йўналишларига ҳам ҳужжат топшириб, ўз имкониятларини синаб кўришлари мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун университет расмий сайти ёки қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

+998979110121 (Telegram, WhatsApp);

+998933483380; +998662406770; +998662408616; +998662408606; +998662406786.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид