Жаҳон | 15:25 / 09.09.2022
6291
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Самарқандда Путин билан дон келишувини муҳокама қилишни режалаштирмоқда

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Ўзбекистондаги музокаралар чоғида россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Украина донини экспорт қилиш бўйича келишувни муҳокама қилиш ниятида эканлигини билдирди.

Фото: ТАСС

Эрдўған Анқара Россиядан ғалла экспорти тез орада бошланишини кутаётганини таъкидлади, деб ёзади NTV.

«Биз дон етказиб беришни Россиядан ҳам бошлашни хоҳлаймиз. Шуни кутяпмиз. Бу ерда кечикиш бор. Буни бартараф этиш учун Самарқандда Путин билан бу масалаларни батафсил муҳокама қиламиз», деди у Загребда Хорватия президенти билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида. 

Аввалроқ Туркия президенти россиялик ҳамкасбининг Украина портларидан жўнатилаётган ғалла Африканинг энг муҳтож мамлакатларига бормаётгани ҳақидаги гапларига қўшилганди.

Путиннинг Шарқий иқтисодий форум доирасида айтишича, Украина ғалласининг муҳим қисми Европа иттифоқига кетяпти. 

«Путиннинг дон йўлаги орқали етказиб бериш қашшоқ мамлакатларга эмас, асосан ривожланган мамлакатларга амалга оширилаётгани ҳақидаги гаплари тўғридир», - дея Эрдўған Путиннинг сўзларига изоҳ берди. 

Икки президентнинг учрашуви Самарқандда бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид