Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири билан суҳбат учун саволлар қабул қилинади
Фото: Татаристон халқлар ассамблеяси ва дўстлик уйи портали
«Kun.uz» Мустақиллик байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари Музаффар Салиев билан суҳбат-интервью уюштиради.
Суҳбат давомида соҳада олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар муҳокама этилади.
Сайт ўқувчиларидан ҳам вазирга савол ва мурожаатлар қабул қилинади. Келиб тушган саволлар долзарблигига қараб сараланади.
Саволларни ушбу ҳавола орқали ёки [email protected] электрон манзилига юбориш мумкин.
Маълумот учун, Ўзбекистонда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 2017 йилнинг апрелида ташкил этилганди. Эркин Искандаров ўрнини эгаллаган Музаффар Салиев 2017 йилнинг июлидан буён вазирликни бошқариб келмоқда. У муқаддам Мудофаа вазири ўринбосарларидан бири бўлган.